Тошкент  давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ректори

__________________ Ш.М.Тохтасимов

“___” _____________ 2018 йил

2018 йил 3 июлдаги 13, 51/ққ-сон қарорига мувофиқ

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг

НИЗОМИ

Мазкур Низом (кейинги ўринларда – Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Республика олий таълим муассасалари таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими мақоми, асосий мақсади, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

 1-боб. Умумий қоидалар

  1. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими (кейинги ўринларда – Бўлим деб аталади) олий таълим муассасасининг (кейинги ўринларда – ТДМРХОМ деб аталади) тузилмасига киради.
  2. Бўлим низоми Низом асосида ишлаб чиқилади Олий мактаб ректорининг буйруғи билан тасдиқланади ва нусхаси Давлат инспекциясига такдим этилади.

Белгиланган тартибда тасдиқланган Олий мактаб бўлимининг Низоми бўлим ходимлари томонидан ўзига юклатилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун норматив ҳужжат ҳисобланади.

  1. Бўлимнинг асосий мақсади Олий мактаб талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш, Олий мактаб ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўришдан иборат.
  2. Бўлим бошлиғи ва унинг ходимлари Давлат инспекцияси бошлиги тавсиясига кўра Олий мактаб ректори буйруғи билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
  3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўгрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Давлат инспекцияси ҳамда Олий мактаб ректорининг буйруқлари ва қонуний кўрсатмаларига, шунингдек Бўлим тўғрисидаги Низомга мувофиқ олиб боради.

Бўлим амалга оширилган ишлар, муаммолар ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда Олий мактаб ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этади.

Ўқув йили бошида бўлим томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Олий мактаб ректори ва Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” асосида ички аттестация ва таълим сифатига оид ишларни амалга оширади.

 2-боб. Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари

  1. Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари, ишчи ўқув режалар ва фаннинг ишчи дастурлари билан таъминланганлиги ҳамда ўзаро мувофиқлигини таҳлил этиш;

Олий мактабда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;

талабалар билимини баҳолаш жараёнларида кузатувчи сифатида иштирок этиш;

талабалар билимини баҳолаш жараёнлари ва натижаларининг холислиги ва шаффофлигини ўрганиш;

талабалар билимини танланма асосида аниқлаш учун қўшимча равишда назорат ишларини ўтказиш (мазкур назорат натижаси талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичида акс этмайди), натижаларни таҳлил қилиш, таълим сифатига таъсир кўрсатган омилларни аниқлаш жараёнларини ташкиллаштириш;

Олий мактаб деканатлари томонидан шакллантириладиган дарс жадвалларини оптималлаштиришда иштирок этиш;

Ҳар бир фан бўйича дарс машғулотларини таҳлил қилиш ва Олий мактаб ректорига маълумотлар бериб бориш;

талабалар давомати ва профессор-ўқитувчиларнинг дарсга муносабатини мониторингини олиб бориш;

баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва уларнинг натижалари юзасидан Олий мактаб кенгашида ҳамда ректор йиғилишида ҳисоботлар бериб бориш;

битирувчиларнинг билим даражасини ўрганиш мақсадида якуний давлат аттестацияси комиссиялари ҳужжатлари билан танишиш;

ташкилий-ҳуқуқий ва методик кўрсатмалар асосида таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва назорат қилишни ташкил этиш;

Олий мактабни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва ички аттестация натижаларини, таълим сифатига таъсир этувчи омиллар тўгрисидаги маълумотларни Олий мактаб ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;

таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан Олий мактаб ректорига таклифлар бериш;

таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;

Олий мактабнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича Олий мактаб раҳбариятига таклифлар киритиш;

Олий мактаб профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни Олий мактаб ректорига маълум қилиш;

таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

Олий мактабда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олган ҳолда ташкил этилганлиги ва унинг самарасини назорат қилиш;

Олий мактаб рейтингини аниқлаш, баҳолаш, аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;

Олий мактабдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;

Олий мактабдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровлар жараёнида иштирок этиш, натижалари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

битирувчиларнинг таълимни кейинги босқичига ўқишга кириши ёки ишга жойлашишларини таҳлил қилишда иштирок этиш;

Республика ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат килишга оид янгиликларни доимий ўрганиб бориш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

Олий мактаб рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;

Олий мактаб тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ҳамда ўқув семинар лари ва тренингларни ўтказиш;

Олий мактабда ички жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;

ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион гоялар, ишланма ва технологияларни кенгайтириш юзасидан таклифларни бериб бориш;

Олий мактаб Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;

таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни Олий мактаб раҳбариятига тақдим этиш.

  1. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини тизимли таҳлил қилади;

асосий фаолиятини белгиланган мезонлар асосида таълим сифатини ўрганишга, натижаларни таҳлил қилишга қаратади ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

таълим йўналиши ва мутахассисликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлигини ўрганади;

талабаларнинг дарслик ва ўкув қўлланмалари (шу жумладан, электрон дарслик ва қўлланмалар) билан таъминланганлик даражасини таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ҳамда тиллар кесимида тахлил килади;

Олий мактаб профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини тахлил қилиш ёки уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганади ва маълумотларни тегишли чора-тадбирлар белгилаш учун Олий мактаб ректорига тақдим этади;

ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганади ва уларни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларни Олий мактаб ректорига тақдим этади;

илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётганлигини, Олий мактаб профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг илмий- тадқиқот ишларидаги (фундаментал, амалий, инновацион ва ҳ.к. тадқиқотлар кесимида) иштирокини, илмий ишларнинг ишлаб чиқаришга татбиғини молиялаштириш манбалари ҳолатлари бўйича ўрганади;

Олий мактаб таркибий тузилмаларининг замонавий моддий-техник таъминоти, ўқув- лаборатория жиҳозлари, компьютерлар билан таъминланганиги ва улардан самарали фойдаланилиш даражасини таҳлил қилади;

таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграциясини, Олий мактабнинг кадрлар тайёрлаш ва ҳамкорликда илмий технологик ечимлар яратишда ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларни жалб этилишини (самарали ёки самарасизлигини) ўрганади;

педагог кадрларнинг бевосита ишлаб чиқаришда малакаси оширилишини (мунтазам ёки мунтазам эмаслиги) ҳамда таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлигини (маркетинг хизмати маълумотлари асосида) таҳлил қилади;

таълим жараёнига илмий-тадқиқот институтлари, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари ҳамда хорижий давлатлар малакали мутахассисларининг жалб этилишини ўрганади;

таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, анжуманлар, симпозиумлар, семинар ва ўқувларда иштирок этади;

талабалар бажараётган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияси мавзуларининг долзарблиги, сифати ва уларни ишлаб чиқаришга қай даражада жорий қилинганлигини ўрганади;

Олий мактабнинг таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчи института орқали олий малакали кадрлар тайёрлаш фаолиятини таҳлил қилади;

Олий мактабнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик фаолиятини ўрганади;

Олий мактабда маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилишини (баённомалар асосида), профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлигини, таълим муассасасидаги маънавий-ижтимоий муҳитни, педагог ходимларнинг ахлоқий сифатларини (сўровнома асосида) ўрганади;

Олий мактаб ахборот-ресурс маркази фондининг зарур адабиётлар билан таъминланганлигини, улардан фойдаланаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини аниқлайди;

профессор-ўқитувчилар рейтингини аниқлашда иштирок этади;

талабалар билимини баҳолаш бўйича назорат натижаларини танлама таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини ва шаффофлигини ўрганади ва таклифлар тайёрлайди;

якуний давлат аттестацияларини амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларга риоя этилган ҳолда ўтказилганлигини ва унинг натижаларини таҳлил қилади;

Олий мактабнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш жараёни ва таҳлилий маълумотларни тайёрлашда иштирок этади;

Олий мактабда кадрлар тайёрлаш сифати ва талабалар билим даражасини аниқлаш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказади;

Олий мактабда халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлигини, хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, таянч докторант, докторант, илмий ходимлар алмашинувини, фан соҳасида халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилишини (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳ.к.), чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларини, хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишини таҳлил қилади ва бу соҳани ривожланишига таклифлар беради;

бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва Олий мактаб ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганади ва уларни таълим жараёнига татбиқ этади;

Давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган Олий мактаблар рейтингини аниқлаш ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда ҳамда бошқа топшириқ ва вазифаларни бажаришда иштирок этади;

республикада ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб боради ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;

Олий мактабда таълим сифатини ошириш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари асосидаги таклифларни Давлат инспекциясига ва олий мактаб ректорига тақдим этади.

 3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  1. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бўлим зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Олий мактаб таркибий тузилмаларидан вазифалари доирасидаги зарур маълумотлар ва материалларни олиш;

Олий мактаб аттестацияси натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Олий мактабда таълим сифатига оид қабул қилинган қарорларнинг етарли даражада ижроси таъминланмаганлиги аниқланганда, маълумотларни Олий мактаб ректорига киритиш;

белгиланган тартибда Олий мактаб Кенгашига сайлаш ва сайланиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳуқуқлардан ҳизмат вазифаси доирасида фойдаланиш.

  1. Бўлим қуйидаги мажбуриятларга эга:

хизмат вазифаларини виждонан бажаради;

Олий мактаб ректори ва Давлат инспекциясига тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлигига жавоб беради.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўгрисида”ги қарорига мувофиқ ижро интизомига, ўқув ва меҳнат интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, Олий мактабнинг устави, ички тартиб ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этади.

  4-боб. Бўлим ишини ташкил этиш

  1. Бўлим Олий мактаб таркибида унинг белгиланган штатлари доирасида Олий мактаб ректори буйруғига мувофиқ ташкил этилади.

Бўлим юридик шахс мақомига эга эмас.

  1. Бўлим 3 нафар ходим: бўлим бошлиғи ва икки нафар бош мутахассисдан иборат.
  2. Бўлим бошлиғи ва бош мутахассислари Давлат инспекцияси бошлиғи билан келишилган ҳолда Олий мактаб ректори буйруғига асосан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Бўлим ходимларининг ойлик иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон,40-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 852-модда) мувофиқ белгиланади ва Олий мактаб томонидан тўланади.

  1. Бўлим фаолиятига бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади.

Бўлим бошлиғининг лавозими, декан лавозимига тенглаштирилади.

Бўлим бошлиғи бўлмаган (таътил, бетоблик, хизмат сафари) даврда унинг вазифасини бажариш ректор томонидан бўлимнинг бош мутахассисларидан бирига юклатилади.

  1. Бўлимга таълим сифатини назорат қилиш соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар, шунингдек, илмий-педагогик стажга эга бўлган шахслар таркибидан малакавий талабларга мувофиқ белгиланган тартибда ишга қабул қилинади.

 5-боб. Бўлим ходимларининг малака талаблари

  1. Бўлим бошлиғи лавозимига қўйидаги малака талаблари қўйилади:

олий маълумотли, илмий даражага ёки олий таълим соҳасида муайян тажрибага (назарий, ташкилотчилик ва бошқарув қобилияти жиҳатидан) эга бўлиши;

таълим соҳасига оид қонун ҳужжатларини, асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши ва уларни амалда қўллай олиши;

таълим муассасаларидаги педагогик ва таълим-тарбия жараёнини билиши, таълим сифатини баҳолаш компонентларидан хабардор бўлиши;

Олий мактабнинг таркибий бўлинмалари фаолияти хусусиятларини билиши; таълим жараёнида замонавий педагогик усулларни қўллаш ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга оид билимлардан хабардор бўлиши;

ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг мазмун- моҳиятини тўлиқ тушуниши, янги авлод ўқув адабиётларини тайёрлаш ва уларга ОЎМТВнинг грифини олиш тартибини билиши;

Олий мактаб профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини билиши;

ўзбек, рус тилларини ва хорижий тиллардан бирини мукаммал билиши (штат бирлигини шакллантиришда ходимнинг хорижда малака оширганлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ);

иш фаолиятида замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни лозим даражада билиши.

  1. Бўлим бош мутахассиси лавозимига қўйидаги малака талаблари қўйилади: олий маълумотли, таълим соҳасида муайян тажрибага (назарий, ташкилотчилик жиҳатидан) эга бўлиши;

таълим соҳасига оид қонун ва қонуности ҳужжатларини, асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши ва уларни амалда қўллай олиши;

педагогик ва таълим-тарбия жараёнини билиши, таълим сифатини баҳолаш компонентларидан хабардор бўлиши;

таълим жараёнида замонавий педагогик усулларни қўллаш ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга оид билимлардан хабардор бўлиши;

ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг мазмун- моҳиятини тушуниши, янги авлод ўқув адабиётларини тайёрлашга қўйилган талабларни билиши;

ўзбек тилини мукаммал, рус ва хорижий тиллардан бирини етарли даражада билиши (штат бирлигини шакллантиришда ходимнинг хорижда малака оширганлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ);

иш жараёнида замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни лозим даражада билиши.

 6-боб. Якуний қоидалар

  1. Бўлим фаолиятига оид низолар, ўзаро мунозаралар олиб бориш орқали ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Мазкур Намунавий низомни бекор қилиш ёки унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда Давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.