Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими иш режасининг 2018 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида                                                                                                                                                              ҲИСОБОТ

Амалга ошириладиган ишлар мазмуни Бажарилиш муддати Ижрочи маъсуллар Бажарилган ишлар

Изоҳ

1 Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби (бундан буён Олий мактаб деб юритилади) таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилганлигини эълон қилиш ва Олий мактаб таркибий тузилмаси таркибига киритиш.

Бўлим Низоми, будим ходимларининг лавозим йўриқномалари, иш режасини ишлаб чикиш ва тасдиқлаш.

2018 йил январь ТСНҚБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2017 йил 30 декабрдаги 50-сон. 2018 йил 5 январдаги 3-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида Олий мактабнинг 2018 йил 15 январдаги 6-сон Кенгашида Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилганлигини эълон килинди. Шунингдек, бўлимни Олий мактабнинг таркибий тузилмаси таркибига киритиш, Бўлимнинг Низоми, 2018 йил 1-чорак (январь-март) иш режаси, Лавозим йўриқномалари ва меъёрий-ҳужжатлар номенклатураси мухокама этилиб Кенгаш қарори асосида 15.01.2018 йил 35-ф-сонли ички буйруги тасдикланди. Жорий йилнинг 17 январида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилиб Бўлим Низоми, иш режаси тасдиқланди. Ҳозирги кунда бўлимнинг иш фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган.

Ҳозирги кунда бўлимнинг иш фаолияти учун ҳеч кандай муаммо йўқ.

Ҳозирги кунда бўлимнинг иш фаолияти учун ҳеч қандай муаммо йўқ.
2 Олий мактаб веб – сайтида бўлимнинг махсус саҳифасини очиш. Унда бўлимнинг асосий максадини ёритиб бериш. Олий мактабда талабалар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар, кадрлар истемолчиларининг таълим жараёни сифатини оширишга каратилган фикр ва таклифларини ўрганиб бориш максадида махсус “Таълим сифати” рукнини юритиш. Билдирилган фикр-мулоҳазалар таҳлилини олиб бориш ва тегишли таклифларни ўрнатилган тартибда Олий мактаб раҳбариятига (.Кенгашига) киритиш. 2018 йил январь,

(доимий)

ТСНҚБ ходимлари

(АТМ билан ҳамкорликда)

Олий мактабнинг mrxom.uz доменидаги веб – сайтида Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг махсус “Таълим сифати” рукнидаги саҳифаси очилди. Ҳозирги кунда маҳсус сахифада бўлимнинг асосий иш фаолияти, бўлим ходимлари тўғрисидаги маълумотлар киритилган. Шунингдек, ушбу саҳифада талабалар, профессор- ўқитувчилар, ходимлар, кадрлар истемолчиларининг таълим жараёни сифатини оширишга каратилган фикр ва таклифларини қабул қилиш тизими йўлга қўйилди.

Олий мактабнинг mrxom.uz веб – сайтида Таълим сифатини назорат қилиш бўлиминиг алоҳида маҳсус саҳифаси очилганлиги, ушбу саҳифа орқали таълим жараёни сифатини оширишга каратилган фикр ва таклифларини қабул қилиниши ҳақида эълон килинди.

Ҳозирги кунга қадар Олий мактабнинг mrxom.uz доменидаги веб – сайтида яратилган махсус “Таълим сифати” рукнидаги саҳифасига ҳеч кандай таклиф ва эътирозлар келиб тушмади.

Олий мактаб веб – сайтида белгиланган тартибда саҳифа очилиб унинг фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳозирги кунга қадар Олий мактабнинг mrxom.uz доменидаги веб – сайтида яратилган махсус “Таълим сифати” рукнидаги саҳифасига ҳеч қандай таклиф ва эътирозлар келиб тушмади.
3. Бўлим фаолияти учуй зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номенклатурасини шакллантириш, уларнинг мазмунини ўрганиш ва бўлимда иш юритилишини ташкил этиш. 2018 йил январь ТСНҚБ ходимлари,

ОТМнинг тегишли мутасаддилари

Бўлимнинг 2018 йил 1-чорак Иш режаси 3-банди ижроси юзасидан куйидаги ишлар амалга оширилди:

Олий мактаб таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими фаолияти учун зарур бўлган меъёрий-ҳуқукий ҳужжатлар номенклатурасини шакллантириш максадида бўлим фаолиятига тегишли бўлган меъёрий-ҳукукий ҳужжатлар ўрганилиб, бўлим номенклатураси белгиланган тартибда тасдикланди. 18 дона реестрдан иборат ҳужжатлар тўплами шакллантирилди. Шунингдек, режанинг 3-банди иловасида кўрсатилгин рўйҳат асосида меъёрий-хукукий ҳужжатлар электрон базаси яратилиб, улар асосида иш юритилиши ташкил этилди.

Олий мактабнинг ўзига ҳос ҳусусияти ҳамда бўлим иш фаолиятини юритиш учун қулайлик яратиш мақсадида зарур меъёрий ҳужжатлар учун 18 та реестр шакллантирилди.
4. Тажрибали мутахассисларни жалб этган холда Олий мактаб, факультет, кафедралар ва тегишли бўлимларнинг иш режаларини таҳлилий ўрганиш ва уларнинг мазмунидан келиб чиқиб, таълим сифатини оширишга қаратилган масалаларни киритиш бўйича таклифлар бериш, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва тасдиқланган иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш. 2018 йил январь,

(доимий)

ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактабнинг тажрибали мутахассисларни жалб этган холда бўлим томонидан Олий мактаб ва унинг таркибий тузилмалари иш режалари ўрганилди.

1. Бўлимнинг 1-чорак Иш режаси 4-банди иловасида келтирилган саволномадан келиб чиқиб. Олий мактабнинг 36-ф сонли ички буйруғи хамда тажрибали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди.

2.    Тажрибали мутахассислар иштирокида Олий мактаб, факультет, кафедралар ҳамда тегишли бўлимлар иш режаларининг мазмунидан келиб чиқиб, таҳлилий ўрганилди.

3. Ўрганиш натижалари юзасидан аниқланган камчиликлар ҳақида тахлилий маълумот ҳамда таклифлар жорий йилнинг 3 февраль куни ўтказилган навбатдаги 7-сонли Илмий Кенгашида Олий мактаб ректори хамда Кенгаш аъзолари эътиборига етказилди.

Шунингдек, ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таълим сифатини оширишга қаратилган таклифлар, 1-чорак иш режасининг 4-банди иловасидаги саволнома асосида 2018 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар киритилган Харакатлар дастури Кенгаш қарори билан тасдиқланди.

Ушбу Ҳаракатлар Дастури бандларида кўрсатилган масалалар тегишли тузилма, бўлимларнинг иш режаларига белгиланган муддатларда киритилиши лозимлиги ҳақида Қарор қабул қилинди. (2018 йил феврал 7-сон Кенгаш кароридан кўчирма мавжуд.) Таркибий тузилмаларнинг иш режаларини бажарилиши Бўлим томонидан назоратга олинди.

Тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда бўлим томонидан Олий мактаб ва унинг таркибий тузилмалари иш режалари ўрганилди. Ўрганиш натижалари асосида тегишли таркибий тузилмаларнинг иш режаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши юзасидан таклифлар берилди. Таркибий тузилмаларнинг иш режаларини бажарилиши Бўлим томонидан назоратга олинди.
5. Олий мактабни аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни ички экспертларни жалб қилган ҳолда чуқур ўрганиш. Бугунги кун талаблардан келиб чиққан ҳолда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Давлат инспекциясига тақдим этиш. 2018 йил январь ТСНҚБ ходимлари Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги (ТДМРХОМ, ЎзДК, ЎзДСМИ, МРДИ) турдош Санъат таълим муассасаларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид меъёрий-хужжатларни ўрганиб чиқиш мақсадида экспертларни жалб қилган холда йиғилиш ўтказилди.

Ўзаро хамкорликда меъёрий-хужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С.Сайфуллаев билан келишилган холда Санъат таълим муассасалари номидан Вазирликнинг 2018 йил 2 февралдаги 01-01-122-сонли хати орқали Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этилди. Йиғилиш баённомаси мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги (ТДМРХОМ, ЎзДК, ЎзДСМИ, МРДИ) турдош Санъат таълим муассасаларининг ўзига хос ҳусусиятларидан келиб чиқиб ўзаро келишилган ҳолда таклифлар тайёрланди. Йиғилиш баённомаси мавжуд.
6. Олий мактабда ўкув жараёнининг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўкув режалари ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш. Уларни кадрлар истеъмолчилари фикрларини инобатга олган ҳолда турдош маданият ва санъат муассасалари, театрлар, рақс ансамбллари ҳамда Республика болалар мусиқа ва санъат мактаблари билан таълим интеградияси нуктаи назардан янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Олий мактаб ректорига (Кенгашига) такдим этиш. 2018 йил

февраль-март

ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактабнинг ўқув бўлими, деканат,

кафедраларда ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув режалари ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганилди. Меёъёрий ҳужжатлар асосида таълим жараёнининг ташкил қилинганлиги, уларнинг ўзаро мантиқий мослиги, фан дастурларида фаннинг мақсад ва вазифаларини аниқ ёритилганлиги, машғулотлар жараёнида қўлланилаётган педагогик технологиялар, методлар ва усулларнинг мавзуларга ҳамда талабаларнинг эҳтиёжларига мослиги таҳлил қилинди. Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрланиб ижроси назоратга олинди.

(Маълумотлар жадвалларда Олий мактабнинг 1 мартдагш 8-сонли Илмий кенгашига тақдим этилиб муҳокамадан ўтказилди. Кенгаш қароридан кўчирма мавжуд)

Ўқув бўлими, деканат, кафедралар кесимида ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув режалари ва ишчи фан дастурларини тасдиқланган қоғоз ҳамда электрон варианти базасини яратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклиф киритилди. Уларнинг  машғулотлар жараёнида қўлланилаётганлиги баҳоланди, камчилик ва муаммолар аниқланиб, таклифлар киритилди ҳамда бўлим томонидан назоратга олинди.

 

7. Профессор – ўқитувчилар шахсий иш режаларининг 2017/2018 ўкув йили 1 ярим йиллиги якунлари бўйича бажарилишини ўрганиш. Бунда ўкув юкламаларининг “Вақт меъёрлари” асосида тўғри тақсимланганлигига эътиборни қаратиш.

Амалдаги “Вақт меъёрлари’’ ҳужжатини тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда таҳлилий ўрганиб, уни педагог-ўқитувчилар меҳнатини моддий рағбатлантириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш ва ажратиладиган юкламалар ҳажмини оптималлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2018 йил февраль ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактаб профессор-ўкитувчилари шахсий иш режаларининг 2017/2018 ўқув йили 1 ярим йиллиги якунлари бўйича бажарилиш ҳолати таҳлилий ўрганилди. Кафедраларда ўқув юкламаларининг “Вакт меъёрлари” ҳамда иловада келтирилган жадвал асосида тўғри таксимланганлиги таҳлил килинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар барча кафедраларга тақдим этилди.

ПЎларнинг шахсий иш режаларининг бажарилиши хамда аниқланган камчиликларни бартараф этилиши Бўлим томонидан назоратга олинди. Ўрганиш натижалари бўйича Олий мактаб ректорига маълумот тақдим этилди.

(Маълумотлар жадвалларда Олий мактабнинг 1 мартдаги 8-сонли Илмий кенгашига тақдим этилиб муҳокамадан ўтказилди.)

Профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилиш ҳолати таҳлилий ўрганилди. Натижалари бўйича Олий мактаб ректорига  маълумот тақдим этилди. ПЎларнинг шаҳсий иш режаларининг бажарилиши ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этилиши Бўлим томонидан назоратга олинди.
8. Олий мактаб моддий-техник базасини ўрганиш (кафедралар кесимида). Бу жараёнда кафедралар томонидан амалга оширилаётган грантлар, шартномалар асосида моддий-техник базани яхшилашга қўшган ҳиссасининг улушига эътиборни қаратиш. Тегишли таклифларни тайёрлаш, уларни Олий мактаб ректорига (Кенгашига) тақдим этиш. 2018 йил март ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактабнинг ҳар бир кафедраси кесимида таълим жараёни моддий-техник базасининг ҳолати (Олий мактабнинг ўзига ҳос хусусиятини инобатга олиб амалий кўникмаларни ўзлаштириш учун зарур бўлган махсус ўкув хоналари ва улардаги жиҳозларнинг мавжудлиги, замонавийлиги, яроқлилик муддати, зарур моддий ашёлар билан таъминланганлиги ва ҳ.к.) таҳлил қилинди. Кафедраларнинг моддий-техник базани яхшилашга қаратилган грантлар, шартномалар мавжудлиги режа банди иловасидаги жадвал асосида ўрганилди.

Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар барча кафедраларга тақдим этилди.

(Маълумотлар жадвалларда Олий мактабнинг 1 мартдаги 8-сонли Кенгашига тақдим этилиб муҳокамадан ўтказилди.)

Кафедралар томонидан  грантлар, шартномалар асосида моддий-техник базани яхшилашга  қаратилган эътиборни кучайтириш.
9. Олий мактаб таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини АРМ ва кафедралар (фанлар) кесимида ўрганиш. 2018 йил март ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактабнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режасидаги фанларнинг ўкув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати (тиллар кесимида), АРМ фондида мавжудлиги ушбу банднинг иловасида келтирилган алоҳида жадвал асосида ўрганилди. Ушбу фонддан фойдаланаётган профессор-ўкитувчилар ва талабалар салмоғи аниқланди. Мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида Олий мактабда янги авлод ўкув адабиётларини босқичма-босқич тайёрлаш бўйича режа ишлаб чиқилиши юзасидан тавсия этилди.

Муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар берилди. (Маълумотлар жадвалларда Олий мактабнинг 1 мартдаги 8-сонли Илмий кенгашига тақдим этилиб муҳокамадан ўтказилди.) Ижроси бўлим томонидан назоратга олинди.

Мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида Олий мактабда янги авлод ўқув адабиётларини босқичма-босқич тайёрлаш бўйича режа ишлаб чиқилиши юзасидан тавсия этилди.
10 Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ўрганиш. 2018 йил февраль ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактаб да 1 та “Хореография санъати” факультети мавжуд бўлиб, унда 2 та “Хореография”, “Санъат назарияси ва тарихи”, мутахассис чиқарувчи ҳамда “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедралари фаолият юритади. Олий мактаб бўйича 52 шт. бирлигида умумий 62 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб боради. Улардан асосий штатда 31 нафар профессор-ўқитувчилардир. Олий мактаб бўйича умумий илмий салоҳият 40%ни ташкил этади.

Факультет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ушбу банднинг иловасида келтирилган жадвал асосида таҳлилий ўрганилиб, қоғоз ҳамда электрон вариантларда маълумотлар базаси шакллантирилди.

Олий мактабда 52 шт. бирлигида умумий 62 нафар  профессор-ўқитувчи фаолият олиб боради. Улардан  асосий штатда 31 нафар профессор-ўқитувчи. Олий мактаб бўйича умумий илмий салоҳият 40%ни ташкил этади.
11. Профессор – ўқитувчилар томонидан машғулотларининг ўтказилиш ҳолатини таҳлилий ўрганиш. 2018 йил март

(баҳорги семестр давомида)

ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Бўлим томонидан ушбу банднинг ижроси юзасидан профессор — ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларининг ўтказилиш ҳолатини таҳлилий ўрганиш мақсадида март-июнь ойларига мўлжалланган режа-жадвал тасдиқланиб мутахассис экспертлардан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Режага мувофиқ март ойида профессор-ўқитувчилар машғулотларининг ўтказилиш ҳолати ўрганилди. Уларнинг сифати ва самараси юзасидан ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар бўйича таклифлар барча кафедраларга тақдим этилди.

Муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар берилди. (Маълумотлар жадвалларда Олий мактабнинг 1 мартдагш 8-сонли Илмий кенгашига тақдим этилиб муҳокамадан ўтказилди.)

Профессор – ўқитувчилар томонидан машғулотларининг ўтказилиш ҳолатини таҳлилий ўрганиш жараёнлари 2017/2018 ўқув йилининг 2 ярим йиллиги якунига қадар олиб борилади. Умумий натижалари 2018 йилнинг июнь ойи Олий мактаб кенгашида муҳокамадан ўтказилади

Профессор – ўқитувчилар томонидан   машғулотларининг ўтказилиш ҳолатини таҳлилий ўрганиш жараёнлари 2017/2018 ўқув йилининг 2 ярим йиллиги якунига қадар олиб борилади. Натижалари 2018 йилнинг июнь ойи Олий мактаб кенгашида муҳокамадан ўтказилади.
12. Кафедраларда мустақил таълимнинг ташкил этилганлигини ўрганиш. 2018 йил февраль ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактабда (кафедраларда) талабалар мустақил таълимини ташкил этишга оид шароитлар яратилганлик ҳолати ўрганилиб қуйидагилар аниқланди:

Мутаҳассислик кафедраларига ажратилган 1 та Медиа марказ мавжуд, улардан талабаларнинг фойдаланиши учун 16 та компьютер техникаси ўрнатилган. 4 та ўқув заллари, 3 та аудиториялар жиҳозлар билан таъминланган. Олий мактаб АРМсида шароитлар қисман яратилган, унинг иш режими соат 8.00 дан 17.00 гача белгиланган. АРМда Wi-Fi зонаси мавжуд. АРМ ўқув залида Компьютер техникалари ва уларнинг интернетга уланганлиги талаб даражасида эмас. Ўқув залида фақатгина битта компьютер ўрнатилган. Интернет ишлаш тезлиги 6 мегабитни ташкил қилади).

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан маълумот ҳамда таклифлар берилди. (Маълумотлар жадвалларда Олий мактабнинг 1 мартдаги 8-сонли Илмий кенгашига тақдим этилиб муҳокамадан ўтказилди).

Белгиланган чора-тадбирлар ижроси бўлим томонидан назоратга олинди.

Талабанинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини аниқлаш мақсадида талабаларни доимий назоратга олиш тавсия этилади.
13. 2017/2018 ўқув йилининг 1 ярим йиллик якуни бўйича талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислиги, шаффофлиги ва сифат даражасини баҳолаш. 2018 йил февраль-март ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Ушбу банд ижросини таъминлаш мақсадида Олий мактабда ишчи гуруҳ тузилиб, талабаларнинг ўзлашгириш кўрсаткичлари семестр якуни бўйича (танлаш асосида) солиштирма жадваллар, сифат ва миқдорий кўрсаткичлар, рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш асосида тахлил қилинди. Кафедраларда якуний рейтинг назоратлари жадвали ҳамда Баҳолаш мезони мавжудлиги ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, танланма фанларнинг маълумоти жадвалларда Олий мактабнинг 1 мартдаги 8-сонли Илмий кенгашига тақдим этилиб муҳокамадан ўтказилди.

Талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари семестр якуни бўйича тасдиқланган рейтинг назоратлари жадваллари асосида ўтказилиши, шаффофлиги ва сифат даражасини  баҳолаш  учун ҳар бир кафедра кесимида  комиссия (ишчи гуруҳ) тузиш мақсадга мувофиқлиги тавсия этилади.
14. Охирги 3 йилда БМИ ва МД мавзуларининг Олий мактабининг ўзига хос ҳусусиятидан (кадрлар истеъмолчилари), долзарб муаммоларидан келиб чиқиб шакллантирилганлигини ҳамда улардаги такрорланишларнинг мавжудлигини ўрганиш. 2018 йил февраль

(баҳорги семестр давомида)

ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактабининг ўзига хос ҳусусияти (кадрлар истеъмолчилари), муаммоларидан келиб чиқиб БМИ ва МД мавзулари шакллантирилганлиги ҳамда мавзулардаги такрорланишларнинг мавжудлиги нуқтаи назардан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар барча кафедраларга тақдим этилди.

(Маълумотлар жадвалларда Олий мактабнинг жорий йил 1 мартдагш 8-сонли Илмий кенгашига тақдим этилиб муҳокамадан ўтказилди). Белгиланган чора-тадбирлар ижроси бўлим томонидан назоратга олинди.

(Маълумотлар жадвалларда Олий мактабнинг жорий йил 1 мартдагш 8-сонли Илмий кенгашига тақдим этилди.)
15. Кадрлар

истеъмолчиларининг фан дастурлари ва битирувчилар малакаси бўйича фикр мулоҳазаларини ўрганиш.

2018 йил

февраль-март

ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Ушбу режа бандининг ижроси юзасидан Олий мактабнинг кафедралари кесимида битирувчиларнинг малакаси бўйича асосий иш берувчилар кесимида Кадрлар истеъмолчиларининг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ишлари жорий йилнинг май ойига қадар ўрганилиши режалаштирилди. (сўровномалар шаклида). Сўровномалар таҳлил қилиниб иш берувчиларнинг билдирган фикр мулохазалари мутахассислик кафедралари эътиборига етказилди.
16. Олий мактабда чет тилини ўрганиш бўйича қўшимча курсларнинг ташкил этилганлиги, уларнинг самарадорлигини ўрганиш. 2018 йил февраль ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактабда чет тилини ўрганиш бўйича кафедрада қўшимча курслар ташкил этилган. “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Д.Қосимова сешанба ва пайшанба (14:00-16:00) кунлари машгулот олиб боради. Курснинг Иш режаси ҳамда аъзо бўлган талабалар рўйҳати шакллантирилган. Талабаларнинг чет тили(лари)ни ўрганишлари учун қўшимча курс иш фаолиятини янада жадаллаштириш, талабалар томонидан хорижий тилларни ўрганишнинг самарадорлиги бўйича ‘”Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси томонидан мониторинг олиб борилиши учун тавсия этилди.

Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланди. Маълумотлар жадвалларда Олий мактабнинг 1 мартдаги 8-сонли Илмий кенгашига тақдим этилиб муҳокамадан ўтказилди.

Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланиб, маълумотлар жадвалларда Олий мактабнинг 1 мартдагш 8-сонли Илмий кенгашига тақдим этилди.
17. Чет тили ўқитувчилари машғулотларининг ўтказилиши даражасини ўрганиш (талабаларнинг билим даражасини ўрганиш асосида). 2018 йил февраль ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактабда Чет тили ўқитувчиларнинг дарс бериш даражасини ўрганиш мақсадида тил биладиган мутахассисларни жалб қилиниб, тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ чет тили ўқитувчиларининг ўқув машғулотларини ўтказиш даражаси талабаларнинг билим даражаси (тестлар, рейтинг баҳолаш натижалари. сўровнома) гуруҳларда танлов асосида ўрганилди.

Ўрганиш натижасида аниқланган талабаларнинг билим даражаси юзасидан маълумотлар Олий мактабнинг 3 апрелдаги 9-сон Кенгашига такдим этилди.

Ўрганиш натижасида аниқланган талабаларнинг билим даражаси юзасидан таклиф ва тавсиялар Олий мактабнинг 31 мартдаги 9-сон Кенгашига тақдим этилди.
18. Мутахассислик фанларининг чет тилида ўқитилиши ҳолатини ва унинг Олий мактаб бўйича салмоғи ва сифатини ўрганиш. Мутахассислик фанларидан дарс берувчи ўқитувчи-мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни Олий мактаб ректорига (Кенгашига) тақдим этиш. 2018 йил март ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактабда тасдиқланган жадвал асосида экспертларни (тилни биладиган) жалб қилган холда мутахассислик фанларининг чет тилида ўқитилиши ҳолати ва унинг Олий мактаб бўйича салмоғи ва сифатини ўрганилди. (Тасдиқ учун хорижий тилдаги ўқув фани дастури, ПЎнинг хорижий тилни мукаммал билиши тўғрисидаги тегишли ҳужжат, ўқитилаётган курс тўғрисидаги ректорнинг буйруғи мавжудлиги ўрганилди.)

Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан таклиф ва тавсиялар Олий мактабнинг 3 апрелдаги 9-сон Кенгашига такдим этилди.

Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан таклиф ва тавсиялар Олий мактабнинг 31 мартдаги 9-сон Кенгашига тақдим этилди.
19. Олий мактабнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, коллеж, мактаб-интернат) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини. шунингдек, олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш максадида ички аттестация ўтказиш жадвалини ишлаб чикиш ва Олий мактаб ректорига (Кенгашга) такдим этиш. 2018 йил февраль ТСНҚБ ходимлари,

тегишли таркибий тузилмалар  раҳбарлари билан ҳамкорликда

Олий мактабнинг барча таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, коллеж) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолати, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш максадида ички аттестация ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда ички аттестацияни ўтказиш жадвали ишлаб чиқилиб тасдикланди. Шунингдек, Олий мактабнинг 3 апрелдаги 9- сон Кенгашига тақдим этилди. Тасдиқланган ишчи гуруҳ ҳамда жадвал нусҳалари барча таркибий тузилмалар эътиборига етказилди.
20. Олий мактаб аттестацияси ва аккредитацияси жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида ички аттестация механизмини ишлаб чиқиш, тегишли маълумотларни таркибий бўлинмалардан олиш ва жамланган маълумотлар базасини шакллантириш. 2018 йил март ТСНҚБ ходимлари,

тегишли таркибий тузилмалар  раҳбарлари билан ҳамкорликда

Олий мактабнинг аттестацияси ва аккредитацияси жараёнига тайёргарлик кўриши мақсадида ички аттестация механизми (саволнома, жадваллар) ишлаб чиқилди. Ушбу жараён учун тегишли маълумотлар таркибий бўлинмалардан олиниб, жамланган маълумотлар базаси шакллантирилди. Саволнома ҳамда ўрганиш жадваллари ишчи гурух аъзолари эътиборига етказилди. Олий мактабда тасдиқланган ишчи гуруҳ ҳамда режа асосида ички аттестация ўтказиш жорий йилнинг Май ойига режалаштирилди. Олий мактабда тасдиқланган ишчи гуруҳ ҳамда режа асосида ички аттестация ўтказиш жорий йилнинг Май ойига режалаштирилди.
21. Олий мактабда таълим олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш. Иқтидорли талабаларни илмий фаолиятга, ҳар хил танловлар, ёш олимлар илмий-амалий лойиҳалари ва илмий анжуманларда иштирок этишига қизиқтириш ва жалб қилиш ишларига эътиборни қаратиш. Таклифлар тайёрлаш ва уларни ректорга (Кенгашга) тақдим этиш.

Иқтидорли талабалар ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш.

2018 йил март ТСНҚБ ходимлари,

тегишли таркибий тузилмалар  раҳбарлари билан ҳамкорликда

Режа ушбу бандининг ижроси юзасидан ишчи гуруҳ ҳамда ўрганиш юзасидан саволнома асосида Олий мактабда таълим олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати тегишли тузилма, факультет ва кафедралар кесимида ўрганилди.

Ўрганиш натижалари бўйича аникланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида таклифлар тайёрланиб Олий мактабнинг 3 арелдаги 9-сон Кенгашига тақдим этилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этилиши назоратга олинди.
22. Бўлимнинг II чорак учун иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил март ТСНҚБ ходимлари Ўзбекитсон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 26 мартдаги 112-сонли бўйруги иловасида келтирилган бўлимнинг намунавий 2018 йил 2- чорак иш режаси асосида ишлаб чиқилди. Олий мактабнинг 2018 йил 31 мартдаги Б-254-ф-сонли буйруғи билан тасдиқланди. Бўлимнинг 2018 йил I-чорак якуни бўйича иш режасининг бажарилиши ҳақида ҳисобот Олий мактаб ректори ҳамда 2018 йил 3 апрелдаги 9-сон Кенгаши тақдим этилди. Бўлимнинг 2018 йил 2-чорак иш режаси Олий мактабнинг 2018 йил 31 мартдаги Б-254-ф-сонли буйруғи билан тасдиқланди.
23. Намунавий иш режа асосида бўлимнинг II – чорак учун иш режасини ишлаб чиқиш, уни ўрнатилган тартибда тасдиқлаш 2018 йил

30 март

ТСНҚБ ходимлари Бўлимнинг 2018 йил II-чорак учун иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 26 мартдаги 112-сонли бўйруғи иловасида келтирилган намунавий режа асосида ишлаб чиқилди. Олий мактабнинг 2018 йил 31 мартдаги Б-254-ф-сонли буйруғи билан тасдиқланди.
24. I-чорак якуни бўйича бўлим иш режасининг бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ишларни мантиқан охирига етказиш чораларини кўриш (Давлат инспекциясига тақдим этиладиган ҳисоботда ушбу ҳолатни акс эттириш) 2018 йил

10 апрель

ТСНҚБ ходимлари, Олий мактабнинг тегишли тузилма мутасаддилари I-чорак якуни бўйича бўлим иш режасининг бажарилишини мониторинг қилинди.   Бажарилмаган   ишлар мавжуд эмас  
25. Олий мактаб веб – сайтида бўлимнинг махсус саҳифасида очилган “Таълим сифати” рукнининг доимий юритилишини таъминлаш. 1-чорак якуни бўйича ҳисоботнинг тезисларини веб-сайтга жойлаштириш Доимий

(2018 йил

5 апрель)

ТСНҚБ ходимлари

(ATM билан ҳамкорликда)

Олий мактабнинг mrxom.uz доменидаги веб – сайтида Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг махсус “Таълим сифати” рукнидаги саҳифаси очилган. Ҳозирги кунда маҳсус сахифада бўлимнинг асосий иш фаолиятини ёритувчи маълумотлар, яъни, таълим жараёни сифатини оширишга қаратилган фикр ва таклифларини қабул қилиш “Савол ва таклифлар” рукни, бўлим ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда бўлимнинг 1-чорак якуни бўйича ҳисоботи тезислари саҳифанинг “Ҳисобот ва маълумотлар” рукнига  жойлаштирилган.  
26. Олий мактаб, факультетлар, кафедралар ва тегишли бўлимларнинг иш режаларидаги таълим сифатини оширишга қаратилган масалаларнинг бажарилишини тизимли назорат қилиб бориш 2018 йил апрель-июнь   ТСНҚБ ходимлари,

Олий мактабнинг проректорлари,

ўқув-услубий бўлими

Олий мактаб, факультетлар, кафедралар ва тегишли бўлимларнинг иш режаларидаги таълим сифатини оширишга қаратилган масалаларнинг бажарилишини тизимли назорат қилиб борилган.  
27. Профессор – ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларининг ўтилиши ҳолатини таҳлилий ўрганиб бориш (ўзаро дарсларга кириш асосида), натижалари бўйича таклифларни Олий мактаб ректорига (Кенгашига) тақдим этиш 2018 йил апрель-июнь ТСНҚБ ходимлари, экспертлар, Ишчи гуруҳ аъзолари Профессор – ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларининг ўтилиши ҳолатини таҳлилий ўрганиб борилиб (ўзаро дарсларга кириш асосида), натижалари бўйича таклифларни Олий мактаб ректорига (Кенгашига) тақдим этилган.  
28. Профессор – ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ўқув йили якунлари бўйича бажарилишини ўрганиш. Бунда режалаштирилган юкламаларининг ҳар бир йўналиш кесимида бажарилганлигига эътиборни қаратиш. Камчиликларни умумлаштириш, маълумотнома тайёрлаш ва натижалари бўйича таклифларни Олий мактаб ректорига (Кенгашига) тақдим этиш. 2018 йил июнь ТСНҚБ ходимлари,

факультет декани,

ўқув-услубий бўлим, экспертлар

Олий мактаб профессор – ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ўқув йили якунлари бўйича бажарилиши ўрганилди. Бунда режалаштирилган юкламаларининг ҳар бир йўналиш кесимида бажарилганлиши назоратга олинди. Камчиликлар умумлаштирилди, маълумотнома тайёрланиб,  натижалари бўйича таклифларни Олий мактаб ректорига (Кенгашига) тақдим этилди.  
29. Бакалавриатура 2,3(4)-курс талабаларининг ёзги ўқув танишув, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиёти ва битирувчи курс талабаларининг битирув малакавий ҳамда 2-курс магистратура талабаларининг малакавий амалиётини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш (бунда талабалар амалиётини таълим йўналишлари ва мутахассисликлардан келиб чиқиб режалаштирилганига эътибор қаратилади) 2018 йил апрель-май ТСНҚБ ходимлари,

Ўқув ва илмий ишлари бўйича проректори, факультет декани, ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари, маркетинг бўлими

Бакалавриатура 2,3(4)-курс талабаларининг ёзги ўқув танишув, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиёти ва битирувчи курс талабаларининг битирув малакавий ҳамда 2-курс магистратура талабаларининг малакавий амалиётини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди (бунда талабалар амалиётини таълим йўналишлари ва мутахассисликлардан келиб чиқиб режалаштирилиши  эътиборга олинди)  
30. “Талабалар билимини баҳолашиинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимининг холисона баҳоланиши масаласига эътиборни қаратиш. Бунда профессор-ўқитувчиларнинг дарс бериш сифатини ўзаро ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда танланма асосда тегишли фанлардан талабалар билимига қўйилган балларнинг объективлигини қиёслаш асосида таҳлилий ўрганиш. Ўрганиш натижалари бўйича таклифларни тайёрлаш ва Олий мактаб раҳбариятига киритиш. 2018 йил июнь ТСНҚБ ходимлари, экспертлар “Талабалар билимини баҳолашиинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимининг холисона баҳоланиш масаласи эътиборга олинган. Бунда профессор-ўқитувчиларнинг дарс бериш сифатини ўзаро ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда танланма асосда тегишли фанлардан талабалар билимига қўйилган балларнинг объективлигини қиёслаш асосида таҳлилий ўрганилди.  
31. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини битирувчи талабаларнинг битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларининг шахсий режалар асосида бажарилишини назорат қилиш. Бунда БМИ ва МДларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши бўйича илмий раҳбарларнинг масъулиятини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этилишини назоратга олиш 2018 йил апрель-май ТСНҚБ ходимлари, экспертлар Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини битирувчи талабаларнинг битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларининг шахсий режалар асосида бажарилиши назорат қилинди. Бунда БМИ ва МДларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши бўйича илмий раҳбарларнинг масъулиятини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этилиши назоратга олинди.  
32. Талабалар давомати, фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари (жорий, оралиқ, якуний назоратлари)ни танланма асосда кореляцион таҳлил қилиш, натижалари бўйича таклифларни тайёрлаш ва Олий мактаб раҳбариятига киритиш (Давомати суст бўлган талабаларнинг ўзлаштиришига эътибор чуқурроқ қаратилади) 2018 йил апрель-июнь ТСНҚБ ходимлари,

факультет декани, ўқув-услубий бўлим, экспертлар

Талабалар давомати, фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари (жорий, оралиқ, якуний назоратлари)ни танланма асосда кореляцион таҳлил қилиш, натижалари бўйича таклифларни тайёрлаш ва Олий мактаб раҳбариятига киритиш (Давомати суст бўлган талабаларнинг ўзлаштиришига эътибор чуқурроқ қаратилиши юзасидан кафедраларга таклифлар берилди)  
33. 2017-2018 ўқув йили бакалавриат (магистратура) битирувчилари учун ўтказиладиган ЯДА (ДАК) фаолиятига тайёргарликнинг боришини, ушбу жараённинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қўйилган талаблар асосида сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишига қаратилган фаолиятни назоратга олиш 2018 йил май-июнь ТСНҚБ ходимлари, экспертлар 2017-2018 ўқув йили бакалавриат (магистратура) битирувчилари учун ўтказиладиган ЯДА (ДАК) фаолиятига тайёргарлик олиб борилди 2018 йил 11 апрелдаги 16-Т-сонли буйруғи асосида расмийлаштирилди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қўйилган талаблар асосида сифатли ташкил этилиши таъминланди.  
34. Олий мактабда ПЎларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар сифати ва самарасини таҳлилий ўрганиш. Мавжуд камчиликлар тўғрисида Олий мактаб раҳбарига маълумот киритиш 2018 йил май-июнь ТСНҚБ ходимлари, экспертлар Олий мактабда ПЎларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича 2018 йилга чора-тадбирлар режаси тайёрланиб тасдиқланди.  
35. Олий мактаб қошидаги Хореография коллежи билан ўқув-услубий соҳада ҳамкорликни таъминлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларнинг сифатини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича Олий мактаб раҳбариятига таклифларни киритиш 2018 йил баҳорги семестр давомида ТСНҚБ ходимлари,

Ўқув ва илмий ишлари бўйича проректори, факультет декани, ўқув-услубий бўлим, тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактаб қошидаги Хореография коллежи билан ўқув-услубий соҳада ҳамкорликни таъминлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш борасида чора-тадбирлар амалга оширилди. Олиб борилаётган ишларнинг сифатини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича Олий мактаб раҳбариятига таклифлар  киритилди  
36. Ўқув йилида профессор-ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларини ўрганиши бўйича Олий мактабда ташкил этилган ўқув курслари фаолиятининг самараси ва сифатини ўрганиш 2018 йил апрель-май ТСНҚБ ходимлари,

Ўқув ва илмий ишлари бўйича проректори, факультет декани, ўқув-услубий бўлим, тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Ўқув йилида профессор-ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларини ўрганиши бўйича Олий мактаб “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси масъуллигида ўқув курслари ташкил этилган. Мазкур йўналиш бўйича профессор-ўқитувчилар малака ошириб бормоқдалар.
37. Олий мактаб аттестацияси ва аккредитация жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида ички аттестация учун жамланган ва шакллантирилган маълумотлар базасини янгилаб бориш 2018 йил доимий (баҳорги семестр давомида) ТСНҚБ ходимлари Олий мактаб аттестацияси ва аккредитация жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида ички аттестация учун хужжатлар жамланмаси шакллантирилди. Маълумотлар базаси янгилаб борилмоқда  
38. Олий мактабда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш 2018 йил (баҳорги семестр давомида) ТСНҚБ ходимлари, Маънавий маърифий тарбия ишлари бўйича проректор, тегишли таркибий тузилма раҳбарлари Олий мактабда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан семинарлар ташкил этилган.  
39. Олий мактаб битирувчи талабаларининг кадрлар истеъмолчилари мурожаатлари (сўровлари) асосида иш жойларига тақсимлашни амалга ошириш бўйича махсус комиссиянинг иш фаолиятини таҳлилий ўрганиш, мавжуд камчиликларнинг бартараф этилишини назоратга олиш 2018 йил апрель-июнь ТСНҚБ ходимлари,

Ўқув ва илмий ишлари бўйича проректори, факультет декани, ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари, маркетинг бўлими

Олий мактаб битирувчи талабаларининг кадрлар истеъмолчилари мурожаатлари (сўровлари) асосида иш жойларига тақсимлаш бўйича 2018 йил 28 май куни ишга тақсимот жараёни ўтказилди.

Ишга тақсимланмаган битирувчи талабаларга тасвиялар берилди.

 
40. Жорий ўқув йили якунига қадар кафедралар томонидан кейинги ўқув йилига тайёргарлик ишларининг амалга оширилганлигини таҳлилий ўрганиш. Ўрганиш натижалари бўйича таклиф ва тавсияларни кафедра мудирларига ва Олий мактаб раҳбариятига киритиш. 2018 йил

20 июнь

ТСНҚБ ходимлари,

Ўқув ва илмий ишлари бўйича проректори, факультет декани, ўқув-услубий бўлим, тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Жорий ўқув йили якунига қадар кафедралар томонидан кейинги ўқув йилига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.  
41. Олий мактаб кафедралари томонидан таълим сифатини амалга оширишга халақит берувчи омилларни бартараф этиш бўйича ўқув йили давомида бажарилган ишларнинг танқидий муҳокама этилганлигини ўрганиш. Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, ўз устида ишлашни ҳоҳламаган ва таълим сифатини кўтаришга хайрихоҳлик билдирмаган айрим педагог-ўқитувчиларга нисбатан интизомий чораларни қўллаш бўйича ва аксинча, ўз устида ишлашга астойдил ҳаракат қилган ва фаолиятида ибрат кўрсатган педагог-ўқитувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича таклиф ва тавсияларни Олий мактаб раҳбариятига киритиш. 2018 йил

30 июнь

ТСНҚБ ходимлари,

Ўқув ва илмий ишлари бўйича проректори, факультет декани, ўқув-услубий бўлим, тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Олий мактаб кафедралари томонидан таълим сифатини амалга оширишга халақит берувчи омилларни бартараф этиш бўйича ўқув йили давомида олиб борилган ишлар танқидий муҳокама этилди. Олий мактабда таълим сифатини кўтаришга хайрихоҳлик билдирмаган айрим педагог-ўқитувчиларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши бўйича таклифлар берилди.  
42. Ўқув йили якунига бағишланган Олий мактаб Кенгаши мажлисида бўлим томонидан таълим сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари, мавжуд камчиликларни бартараф этилганлик ҳолати, таълим сифатини янада кўтаришга қаратилган таклифлар бўйича маълумот бериш 2018 йил

1 -5 июль

ТСНҚБ бошлиғи Ўқув йили якунига бағишланган 2018 йил 30 июн куни Олий мактаб Кенгаши мажлисида бўлим томонидан таълим сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари, мавжуд камчиликларни бартараф этилиши юзасидан фикр билдирилди.  
43. Бакалавриат 1,2,3 ва 4-курсларни ўқув режалари (ЎР)ни ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлигини ўрганиш 2018 йил

23 июль

Ректор,

Ўқув ва илмий ишлари бўйича  проректор, Кафедра мудирлари,        фак. Декани, ТСНҚБ ходимлари

Ўқув фанларини оптималлаштириш ва йириклаштириш ҳисобига 36 тагача камайтирилган ҳамда амалиётни 30 ҳафтагача оширган ҳолда ЎРлар ишлаб чиқилди.  ЎРларни ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги ва тасдиқланганлиги назоратга олинди ҳамда ЎРларни ТДМРХОМдаги тегишли кафедраларда мавжудлиги назорат қилинди  
44. Бакалавриат 1,2,3 ва 4-курсларни фан дастурлари (ФД) билан таъминланганлик холатини ўрганиш 2018 йил

31 июль

          Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари,      Ўқув услубий бўлими,             ТСНҚБ ходимлари Ўқув режалари асосида янгиланиб экспертизадан ўтган  ва тасдиқланган фан дастурлари тегишли кафедраларда мавжудлиги ўрганилди ва назорат қилинмоқда.  
45. Бакалавриат 1,2,3 ва 4-курсларни ўқув-услубий мажмуалар (ЎУМ) мавжудлигини назоратга олиш 2018 йил

31 июль

Кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, ТСНҚБ ходимлари Таклифлар асосида ўқув-услубий мажмуаларни такомиллаштириб, янги фан дастурлари бўйича ўқув-услубий мажмуалар тайёрланганлиги назорат қилинмоқда.  
46. Илм-фан – 2020” дастурини ахборот-методик таъминоти тизими яратилганлигини ва доимий қўллаб-қувватланишини таъминланишини ўрганиш 2018 йил               31 август Ўқув ва илмий ишлари бўйича проректор,

АКТ, АРМ,   ТСНҚБ ходимлари

Олий мактаб веб-сайти бўлимларида “Илм фан – 2020” номли саҳифа яратилди. “Илм фан – 2020” саҳифасига амалга оширилган ишлар  бўйича батафсил ахборотлар жойлаштириб  борилмоқда ва халқаро илмий техник маълумотлар базасидан фойдаланиш бўйича интерактив хизматлар жорий этилган. Олий мактабнинг 29 нафар профессор-ўқитувчиси ҳамда 4 нафар талабалар
47. 2018-2019 ўқув йили қабул комиссияларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш 2018 йил

15 август

Ректор,

Қабул комиссияси раиси ўринбосари, Масъул котиб, Қабул комиссияси аъзолари,          ТСНҚБ ходимлари

2018-2019 ўқув йили қабулини юқори савияда ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқилди ва унинг бажарилиши таъминланди. Қабул комиссиялари таркиби тажрибали, ҳалол, пок, масъулиятли профессор-ўқитувчи ва ходимлардан шакллантирилган, қабул комиссияси ҳар бир аъзосига юклатиладиган вазифалар белгиланди ва талаб даражасида бажарилиши  таъминланган. Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва абитуриентларга фанлар бўйича маслаҳатлар ташкил этилган.  
48. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш ва ижросини таъминлаш 2018 йил

15 август

Ректор,

Қабул комиссияси раиси ўринбосари, Масъул котиб, ТСНҚБ ходимлари,

Фуқаролар қабулини жой, кун ва соатлари аниқ кўрсатилган жадвали ишлаб чиқилган ва жавдал асосида амалга оширилган.   Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш (15 июндан 15 июлгача) ва  натижалар эълон қилиш даврида уларнинг ота-оналарига хордиқ чиқаришлари учун қулай шарт-шароитлар яратилган ва қабул комиссиялари фаолият кўрсатаётган жойларда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари овқатланиш масканлари ташкил этилган ҳамда  улар фаолият кўрсатилиши таъминланган.  
49. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби худудидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш майдонларини юмшатиш (чопиш), дарахтларга шакл бериш ва экиш 2018 йил               30 сентябрь Ректор,

Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор,

Бош муҳандис, Декан ва декан ўринбосарлари, ТСНҚБ ходимлари

Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда ҳудудларни тартибга келтириш ишларини амалга оширилишини назорат қилинди  
50. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби бинолари ва иншоотларининг ёнғин хавфсизлик ҳолатини ўрганиб чиқиб, уларни ёнғин хавфсизлиги қоида ва меъёрларига тўлиқ жавоб берилишини таъминлаш 2018 йил

31 август

 

Меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи, Ёнғин хавфсизлиги бўйича муҳандис ТСНҚБ ходимлари

 

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби бинолари ва иншоотларини ёнғин хавфсизлиги қоида ва меъёрларларига тўлиқ жавоб берилиши холати ўрганилди  
51. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида чет тилини ўрганиш бўйича қўшимча курсларнинг ташкил этилганлиги, уларнинг самарасини ўрганиш 2018 йил

доимий

ТСНҚБ ходимлари,

Тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг чет тили(лари)ни ўрганишлари учун қўшимча курсларнинг ташкил этилган. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланиб ва Олий мактаб ректорига (Кенгашига) тақдим этилган  
52. Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш. Иқтидорли талабаларни илмий фаолиятга, ҳар хил танловлар, ёш олимлар илмий-амалий лойиҳалари ва илмий анжуманларда иштирок этишга қизиқтириш ва уларни бу борада кенгроқ жалб қилиш ишларига эътиборни қаратиш. Таклифлар тайёрлаш ва уларни Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ректорига (Кенгашга) тақдим этиш. 2018 йил

30 сентябрь

ТСНҚБ ходимлари,

тегишли таркибий тузилмалар  раҳбарлари билан ҳамкорликда

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати тегишли бўлим, факультет ва кафедралар кесимида ўрганилади. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланади ва улар Олий мактаб ректорига (Кенгашга) тақдим этилади. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси назоратга олинади

 

 

 
53. Олий мактаб, факультетлар, кафедралар ва тегишли бўлимларнинг иш режаларини таҳлилий ўрганиш ва уларнинг мазмунидан келиб чиқиб, таълим сифатини оширишга қаратилган масалаларни киритиш бўйича таклифлар бериш, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва тасдиқланган иш режаларини бажарилиши. 2018 йил

 

доимий

ТСНҚБ,

Олий мактабнинг проректорлари,

ўқув-услубий бўлими, барча тегишли бўлим раҳбарлари

Тажрибали профессор-ўқитувчилари жалб этган ҳолда ТСНҚБ томонидан Олий мактаб ва унинг таркибий тузилмалари иш режалари ўрганилди. Ўрганиш натижалари асосида тегишли таркибий тузилмаларнинг иш режаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. ТСНҚБ томонидан иш режаларининг бажарилиши назорат қилинмоқди.  
54. Олий мактабда ўқув жараёнининг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув режалари ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш. Уларни кадрлар истеъмолчилари фикрларини инобатга олган ҳолда турдош маданият ва санъат муассасалари, театрлар, рақс ансамбллари ҳамда Республика болалар мусиқа ва санъат мактаблари билан таълим интеграцияси. 2018 йил ноябрь ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлари бўйича проректор,

факультет декани,

ўқув-услубий бўлим

Мазкур ҳужжатларнинг ўқув бўлими, деканат, кафедралар кесимида мавжудлиги ўрганилди. Ҳужжатлар асосида таълим жараёнининг ташкил қилинганлиги, уларнинг ўзаро мантиқий мослиги, фан дастурларида фаннинг мақсад ва вазифаларини аниқ ёритилганлиги, машғулотлар жараёнида қўлланилаётган педагогик технологиялар, методлар ва усулларнинг мавзуларга ҳамда талабаларнинг эҳтиёжларига мослиги таҳлил қилинади, уларнинг машғулотлар жараёнида қўлланилаётганлиги баҳоланди, камчилик ва муаммолар аниқланди. Турли таклифлар киритилди.  
55. Профессор – ўқитувчилар шахсий иш режаларининг 2018/2019 ўқув йили 1 ярим йиллиги бўйича шакллантирилганлиги.   Ўқув юкламаларининг “Вақт меъёрлари” асосида тўғри тақсимланганлиги. 2018 йил

Доимий

ТСНҚБ,

Ўқув  ва илмий ишлар бўйича проректори, факультет декани,

ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари

Профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилиш ҳолати таҳлилий ўрганилади, натижалари бўйича Олий мактабректорига  маълумот тақдим этилади Амалдаги “Вақт меъёрлари” ҳужжати тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганилди ва таклифлар тайёрланади.  
56. Олий мактабда (кафедраларда) мустақил таълимнинг ташкил этилганлиги. 2018 йил

Ноябрь декабрь

ТСНҚБ,

Олий мактаб проректорлари, факультет декани, магистратура бўлими,

ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари, малакали экспертлар

Олий мактабда талабалар мустақил таълими ташкил этилди ва унга оид шароитлар (услубий тавсиялар ва кўрсатмаларнинг мавжудлиги, аудиторияларнинг зарур жиҳозлар билан таъминланганлиги,  улардан талабаларнинг фойдаланиши учун имкониятларнинг яратилганлиги, АРМдаги шароитлар, унинг иш режими, компьютер техникалари ва уларнинг интернетга уланганлиги, ишлаш тезлиги, Wi-Fi зоналарининг мавжудлиги,  ва б.)нинг яратилганлик ҳолатлари ўрганилди. Ушбу ҳолатлар бўйича тегишли таклифлар тайёрланди. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси ТСНҚБ томонидан назоратга олиниб борилмоқда.  
57. Охирги 3 йилда БМИ ва МД мавзуларининг ишлаб чиқаришдаги (кадрлар истеъмолчилари) долзарб муаммолардан келиб чиқиб шакллантирилганлиги, улардаги такрорланишларнинг мавжудлиги ҳамда сифати ва уларни амалиётга қай даражада жорий қилинганлиги. 2018 йил

Сентябрь

Доимий

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, факультет декани, магистратура бўлими,

ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари, малакали экспертлар

БМИ ва МД мавзулари Олий мактабнинг ўзига хос ҳусусияти (кадрлар истеъмолчилари) долзарб муаммолардан келиб чиқиб шакллантирилган ҳамда мавзулардаги такрорланишларнинг мавжудлиги нуқтаи назардан ўрганилди. Уларнинг сифати ва уларни амалиётга қай даражада жорий қилинганлиги эътибор қаратилди. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси ТСНҚБ томонидан назоратга олинган.  
58. Кадрлар истеъмолчиларининг фан дастурлари ва битирувчилар малакаси бўйича фикр – мулоҳазалари. 2018 йил

октябрь

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, факультет декани, магистратура бўлими,

маркетинг бўлими, кафедра мудирлари, малакали экспертлар

Кадрлар истеъмолчиларининг фикр-мулоҳазалари ўрганилди (асосий иш берувчилар кесимида, сўровномалар шаклида).  
59. Олий мактаб таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси. АРМ ва кафедралар (фанлар) кесимида. Ахборот-ресурс маркази фондидан фойдаланаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғи. 2018 йил октябрь

Доимий

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, факультет декани,

ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари, АРМ

Олий мактаб бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режасидаги фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати (жумладан тиллар кесимида), АРМ фондида мавжудлиги ўрганилди ҳамда ахборот-ресурс маркази фондидан фойдаланаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғи аниқланди. Мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида Олий мактабда янги авлод ўқув адабиётларини босқичма-босқич тайёрлаш бўйича Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори томонидан режа ишлаб чиқилиши мувофиқлаштирилди. Унинг ижросини ТСНҚБ назоратга олган.  
60. Таълим жараёнига илмий-ижодий ташкилот ва муассасалар ҳамда хорижий давлатлар малакали мутахассисларининг жалб этилиши ҳолати. 2018 йил

Ноябрь Мунтазам равишда

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, факультет декани, магистратура бўлими,

ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари, ҳалқаро бўлим, малакали экспертлар

Кафедралар кесимида илмий-ижодий ташкилот ва муассасалар ҳамда хорижий давлатлар малакали мутахассисларининг таълим жараёнига жалб этилиш ҳолати таҳлил қилинди. Таклиф мулоҳазалар тайёрланди.  
61. Олий мактабнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ,   коллеж, мактаб-интернат) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолати, шунингдек, таълимнинг кейинги босқичига ўтиш ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражаси. Ўқув йили давомида тасдиқланган режага мувофиқ (Доимий) ТСНҚБ,

Олий мактабнинг проректорлари, факультет декани,

ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари, тегишли таркибий тузилмалар

Олий мактабда ички аттестацияни ўтказиш жадвали тайёрланган, Олий мактаб кенгашида тасдиқланган, барча таркибий тузилмалар эътиборига етказилди. Ички аттестацияга тайёргарлик ишлари мувофиқлаштирилди.  
62. Олий мактаб аттестацияси ва аккредитацияси жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида ички аттестация механизмини ишлаб чиқиш. Тегишли    таркибий бўлинмаларда жамланган маълумотлар базаси шакллантирилганлиги даражаси. Йил  давомида (Доимий) ТСНҚБ,

Олий мактаб проректорлари, факультет декани,

ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари, тегишли таркибий тузилмалар

Олий мактаб аттестацияси ва аккредитацияси жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида ички аттестация механизмини ишлаб чиқилди, тегишли маълумотларни таркибий бўлинмалардан олиб маълумотлар базаси шакллантирилган.  
63. Олий мактабда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати. Иқтидорли талабаларни илмий-ижодий фаолиятга, турли танловлар, ёшлар олимлар илмий-ижодий лойиҳалари ва   анжуманларда иштирок этишга қизиқтириш ва уларни бу борада кенгроқ жалб қилиш ишларига эътиборни қаратилганлиги. Иқтидорли талабалар ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантирилганлиги. 2018 йил Белгиланган муддатларда ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор,

факультет декани, магистратура бўлими,

кафедра мудирлари

Олий мактабда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳола ти тегишли бўлим, факультет ва кафедралар кесимида ўрганилди. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланди. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси ТСНҚБ томонидан назоратга олинди.  
64. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ўрганиш ва профессор -ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослиги, уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлиги ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлиги. 2018 йил

(доимий)

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, факультет декани,

ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари

Ҳар бир профессор-ўқитувчиниг таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослиги  ва илмий салоҳияти таҳлилий ўрганилди. Олий мактаб бўйича маълумотлар базаси ҳамда таклифлар тайёрланди.  
65. Олий мактабда ташкил этилган махсус сиртқи бўлимининг меъёрий хужжатлар билан таъминланганлик даражасини назорат қилиш. 2018 йил

октябрь

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, факультет декани,

ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари

Махсус сиртқи бўлимининг меъёрий хужжатлар билан тўлиқ таъминланганлги назорат қилинган. Таклиф мулоҳазалар тайёрланган.  
66. Профессор – ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларининг ўтказилиш ҳолати ва ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолати.   Уларни такомиллаштириш бўйича  ҳамда профессор-ўқитувчилар рейтингини аниқлаш бўйича тегишли таклифларни киритиш. 2018 йил

 

Ўқув йили давомида

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор

факультет декани, магистратура бўлими,

ўқув-услубий бўлим, мониторинг ва ички назорат бўлими

Тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ва ТСНҚББ раҳбарлигида, тасдиқлаган режа асосида профессор-ўқитувчилар дарс машғулотларининг ўтказилиш ҳолати таҳлилий ўрганилади, уларнинг сифати ва самарасига ҳамда илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолатига эътибор қаратилди. Ўрганиш натижалари бўйича такомиллаштириш бўйича профессор-ўқитувчилар рейтинги аниқланди ва    тегишли таклифлар киритилди.  
67. Ўз соҳаси бўйича илғор технологияларнинг ривожланишига қараб таълим жараёнларини амалга ошириш учун педагог кадрларнинг бевосита мутахассислиги бўйича малакаси оширилиши ҳамда таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлиги. 2018 йил

(кузги семестр давомида)

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, факультет декани, магистратура бўлими,

ўқув-услубий бўлим, кафедра мудирлари, малакали экспертлар

Факультет ва кафедралар кесимида профессор-ўқитувчиларнинг ўз соҳаси бўйича илғор технологияларнинг ривожланишига қараб таълим жараёнларини амалга ошириш учун педагог кадрларнинг бевосита мутахассислиги бўйича малакаси оширилиши мунтазам ёки мунтазам эмаслиги ҳамда таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлиги маркетинг хизмати асосида таҳлил қилинди.  
68. Олий мактабнинг бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассислигига қабул қилиш жараёнлари, Олий мактаб бўғинидаги Хореография коллежи битирувчиларининг ОТМларга кириш даражаси. 2018 йил

ноябрь

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор,

қабул комиссияси котиби, коллеж ўқув бўлими,

малакали экспертлар

 

Олий мактабга талабаликга қабул қилиш жараёни ҳамда хореография коллеж битирувчиларининг  ОТМларга кириш даражаси таҳлил қилинди.

 
69. Олий мактабда кадрлар тайёрлаш сифати ва талабалар билим даражасини ошириш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасидаги алоқалар. 2018 йил

декабрь

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор,

факультет декани, магистратура бўлими,

кафедра мудирлари

Кадрлар  тайёрлаш сифати ва талабалар билим даражасини ошириш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказилди ва таҳлиллар асосида таклифлар тайёрланди.  
70. Олий мактабда маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилиши,  профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлиги ҳамда барча бўғинларидаги маънавий-ижтимоий муҳит, педагог, ишчи ходимларнинг ахлоқий сифатлари. 2018 йил

ноябрь

ТСНҚБ,

Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор,

факультет декани, магистратура бўлими,

кафедра мудирлари

Олий мактабнинг ва унинг таркибий тузилмаларида  маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилишини баённомалар ва ҳисоботлар асосида таҳлил қилинди ва самарадорлиги баҳоланди, маънавий-ижтимоий муҳитни ва педагог ҳамда ишчи ходимларнинг ахлоқий сифатлари сўровнома асосида ўрганилди.

 

 
71. Таълимнинг санъат ва илм-фан, ижод билан интеграцияси, уларнинг инновацион ҳамкорлиги Олий мактабнинг кадрлар тайёрлаш ва ҳамкорликда илмий-ижодий изланишлар яратишда мутахассислар салоҳиятидан фойдаланиш даражаси. 2018 йил

декабрь

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, факультет декани, магистратура бўлими,

маркетинг бўлими, кафедра мудирлари, малакали экспертлар

Фан, таълим ва санъат интеграцияси доирада илмий-ижодий-инновацион ҳамкорлик фаолияти таҳлили амалга оширилмоқда. (самарали ёки самарасизлиги) ўрганилди.  
72. Олий мактаб битирувчиларнинг таълимни кейинги босқичига ўқишга кириши ёки ишга жойлашишлари ҳолати. 2018 йил

Ноябрь декабрь

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, Факультет декани, Магистратура бўлими,

Маркетинг бўлими, Кафедра мудирлари

Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичига ўқишга кириши ёки ишга жойлашишлари тегишли ҳужжатлар асосида таҳлил қилинди. Маълумотлар базаси шакллантирилди.  
73. Олий мактабда халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги, хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, магистрант, илмий ходимлар алмашинуви, санъат соҳасида халқаро илмий-ижодий тадбирларнинг ташкил этилиши (семинар, анжуман, маҳорат дарслари, кўрик-танловлар ва ҳ.к.), чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-ижодий ишларининг салмоғи. 2018 йил

Доимий

ТСНҚБ,

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор, факультет декани, магистратура бўлими,

кафедра мудирлари, Ҳалқаро бўлим,

тегишли таркибий тузилмалар  раҳбарлари

Халқаро ҳамкорликдаги ишлар комплекс таҳлил этилди ва таклифлар тайёрланди. Соҳани ривожланишига таклифлар берилди.  
74. Ота-оналар ва иш берувчилар ҳамда бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳомийлик кенгаши фаолияти ва таълим жараёнидаги иштироки. 2018 йил

Доимий

ТСНҚБ,

Олий мактаб проректорлари, факультет декани, магистратура бўлими,

кафедра мудирлари

Олий мактабнинг хомийлик кенгаши     фаолиятидаги ҳамда таълим жараёнидаги иштироки  тегишли ҳужжатлар асосида таҳлил этилди.  
75. Олий мактаб рейтингини халқаро даражага кўтариш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар ва ёш мутахассисларни чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юбориш ва уларнинг натижасини таълим жараёнига тадбиқ этиш ишларни ташкил этилганлиги. 2018 йил

ноябрь

ТСНҚБ,

Олий мактабнинг проректорлари,

факультет декани, магистратура бўлими,

кафедра мудирлари, ҳалқаро бўлим

Олий мактаб рейтингини халқаро даражага кўтариш учун изланишлар олиб борилди, тажрибали профессор-ўқитувчилар ва ёш мутахассисларни чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юбориш ва уларнинг натижасини таълим жараёнига тадбиқ этишда Олий мактаб раҳбарияти билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилди.