ISMATOVA SURAYYO TAXIRJANOVNA

Ichki nazorat va monitoring bo`limi inspektori

Ish kuni: Dushanba - Shanba 

Tel.: (371) 256-34-36

Email: tdmrxom@inbox.uz 

Ichki nazorat va monitoring bo`limi nizomi

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг

“Ички назорат ва мониторинг” бўлими

              НИЗОМИ

1.Умумий қоидалаp

  1. Ички назорат ва мониторинг бўлими “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифаларни бажарилиши, ўқув таълим жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим соҳасига оид қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазирлиги меъёрий ҳужжатлари ва услубий кўрсатмалари, олий мактаб Илмий кенгаши қарорлари, олий мактаб ректори буйруқларининг ижро этилиши, ўз вақтида бажарилишини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилган.
  2. Ички назорат ва мониторинг бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим соҳасига оид қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруқларига, олий мактаб ректори буйруқлари, олий мактаб Илмий кенгаши қарорлари ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
  3.  Ички назорат ва мониторинг бўлими  Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этилишини амалга оширади. Шунингдек, факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмаларнинг ўқув, ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, Ҳайъат ва Илмий кенгаш қарорлари, вазирликлардан келган буйруқларнинг ва таълим соҳасидаги меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.
  1. Асосий вазифалари
  1. Ички назорат ва мониторинг бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан  иборат:

-      Олий мактабда Ўзбекистон Республикасининг олий таълимга оид қонунлари, юқори ташкилотларнинг қарори ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруқ, модемограмма ва телефонограммаларининг шунингдек, олий мактаб Илмий кенгаши қарорлари, ректори буйруқларининг бажарилиши назоратини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;

-      кадрлар тайёрлаш сифати, уларга бўлган эҳтиёж, меҳнат бозорини ривожлантириш ва олий мактаб бўйича режалаштирилган барча тадбирларни ҳамда олий мактаб моддий-техника базасининг мониторингини олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш;

-     профессор-ўқитувчилар таркиби ва халқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш сифатини ички назоратини ташкил этиш ва ўтказиш.

III.   Бўлимнинг функциялари

  1. Ички назорат ва мониторинг бўлими ўзига юклатилган вазифалар доирасида:

-     олий мактаб таълим стандартлари мониторингини ташкил этиш масалалари бўйича  амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;

-      олий мактабда таълимнинг ҳолати ва ривожлантириш ҳақида маълумотлар банкини ташкил қилади ва тартибга солиб туради;

  • олий мактабни бошқариш органлари (ректорат ва Кенгаш)га таълимни ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
  • олий мактабда Илмий кенгаш қарори ва ректор буйруқларининг ижросини таъминлаш тизимини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • олий мактаб ижрочилик фаолиятини таҳлил қилиш асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;
  • олий мактабда илғор тажрибаларни ўрганади, умумлаштиради ва уларни оммалаштиришга имконият яратади;
  • профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашда рейтинг усулларининг тадбиқ этилишини амалга оширади.
  1. 6. Ички назорат ва мониторинг бўлими тадбир натижалари бўйича:

-      олий мактабда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, таълим муассасалари бўйича Республика ҳукумати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруқ, модемограмма ва телефонограммаларининг бажарилиш ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ички назорат ва мониторинг бўлимига ва тегишли бошқармаларига ўз вақтида сифатли тақдим этишни таъминлайди;

-      Хулоса, кўрсатилган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш ва ҳал қилиш бўйича аниқ таклифларни олий мактаб раҳбариятига тақдим этади:

  1. Ҳуқуқлари
  1. Ички назорат ва мониторинг бўлими қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-      олий мактабда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, таълим муассасалари бўйича Республика ҳукумати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруқ, модемограмма ва телефонограммалари, шунингдек, олий мактабнинг Кенгаши қарори ва ректор буйруқларининг факультетларда, кафедраларда ва бўлимларда бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил қилиш;

-      олий мактабда ва унга тегишли таълим муассасалари махсус сиртқи бўлим ва бошқаларда таълим стандартларига ҳамда таълимга оид меъёрий ҳужжатларга амал қилишни текшириш;

-      олий мактабда ва унга тегишли таълим муассасаларида бўладиган барча турдаги кенгаш ишларида иштирок этиш;

-      олий мактаб фаолиятини ўрганиш бўйича факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлимлардан ўз хизмати вазифаларини бажариш учун керакли ҳужжатларни талаб қилиш ва масалага оид мутахассисларни  жалб қилиш;

-      курс лойиҳалари (ишлари), битирув малакавий ишлар ҳамда магистрлик диссертацияси ҳимояси, давлат аттестациялари, барча турдаги амалий ва назарий машғулотларнинг ўтказилишини назорат қилиш ҳамда натижалари юзасидан тегиши таклифлар тайёрлаш;

-      ички назорат ва мониторинг бўлими ўз ҳуқуқлари доирасидаги масалаларни жойларда ўрганиш учун белгиланган тартибда олий мактабнинг профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда гуруҳлар тузиш.

  1. Ишларни ташкил этиш
  1.  Ички назорат ва мониторинг бўлим лавозими услубчидан иборат:

-     ички назорат ва мониторинг бўлими лавозимлари таркиби талабалар сонига    биноан олий мактабга ажратилаётган маблағ ва иш ҳақининг умумий фонди чегарасида белгиланади.

  1.  Ички назорат ва мониторинг бўлими фаолиятининг ҳисоботи ҳар йили ўқув йилининг охирида олий мактабнинг Илмий кенгашида муҳокама қилинади.

 

Изоҳ:

Ушбу “НИЗОМ” Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби “Илмий  кенгаши”нинг  20___ йил _____ _____________ даги йиғилишида (баённома  №___ ) тасдиқланган.