Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида янги 2018/2019 ўқув йилига тайёргарлик бўйича 2018 йилнинг 27 июнь ҳолатига бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Тошкент давлат миллий рақс ва Хореография олий мактабини янги 2018/2019 ўқув йилига тайёргарлик  бўйича Ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий мактабнинг 9.06.2018 йилдаги 465-ф сонли ички бўйруғи тасдиқланган.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг 2018-2019 ўқув йилига тайёргарлиги бўйича “Ҳаракат дастури”да белгиланган вазифалар ижросининг бажарилиши ҳамда телевидениеда ёритиш ва амалий ёрдам кўрсатиш жадвали асосида 2018 йилнинг 28 июнь кунигача бўлган муддатларда   қуйидаги вазифалар амалга оширилган.

Олий мактаб раҳбарияти томонидан “Ҳаракат дастури” ва “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларни амалга ошириш юзасидан мақсадли тадбирлар ташкил этилган ва жамоа бу жараёнга жалб этилган.

Тегишли тадбирлар факультет ва кафедралар (3) даражасида етарли ташкил қилинмаган.

Меъёрий, ўқув-услубий ҳужжатлар ва ўқув адабиётларини тайёрлаш бўйича белгиланган қуйидаги вазифалар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 31 июлдаги 87-01-506 сонли модемномаси асосида 2018 йил 1 августда навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 31 июлдаги 87-01-506 сонли модемномаси асосида 2018 йил 1 августда навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

ФДлар ОТВнинг 2018 йил 15 августдаги 718-сонли буйруғи асосида тайёрланди.

Олий мактабнинг 2018 йил 27 августдаги навбатдан ташқари йиғилиш баённомаси асосида янги ФДларни жорий этиш бўйича семинар-тренинглар ўтказилди.

2018 йил 30 августда Олий мактабнинг Илмий  кенгашида ЎУМларни кўриб чиқиш режалаштирилган.

АРМларда ЎА, ЎУМ, шунингдек уларнинг электрон шаклидан фойдаланишда шароит яратиш йўлга қўйилди.

II. Педагогик ва методик таъминотни шакллантириш банди бўйича:

2018/2019 ўқув йили учун профессор-ўқитувчилар таркиби шакллантирилди ва асосий штатда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар учун ўқув юкламаси лойиҳаси шакллантирилди.

Профессор-ўқитувчининг шахсий иш режалари лойиҳаси тайёрланган Олий мактабнинг 2018 йил 27 августида  навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиш режалаштирилган.

Фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуалар қайта ишлаб чиқилган.

Олий таълим муассасаларида талабалар ўзлаштиришини баҳолаш тизими тўғрисидаги Низомини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқлангандан сўнг Олий мактабда жорий этиш режалаштирилган.

Олий мактабнинг таалабаларни мустақил фаолиятини баҳолаш учун “Портфолио” тизимини ўқув жараёнига тадбиқ этиш бўйича Олий мактабда барча кафедра мудирлари, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари КЁИҲ иштирокида семинар ташкил этилди.

2018 йил 15 февралда Қозоғистон миллий академияси билан семинар-тренинг ўтказилди. 2018 йилнинг июль ойида ўтказилмаганлиги сабабли семинар-тренинг 2018-2019 ўқув йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилиши режалаштирилди.

Д.Мадрахимова А.Я. Ваганова номидаги Рус балети академияси магистратура бўлимига (буйруқ №21х/с 16,07,2018 й.) ва К.Тохтасимова Москва давлат хореография академияси магистратура бўлимига (буйруқ № 20х/с 03,07,2018 й) ўқишга юборилди.

III. Таълим жараёнига курслар кесимида тайёргарлик кўриш

2018/2019 ўқув йили учун қабул комиссияси таркибини тузиш Қабул комиссияси ҳар бир аъзосига юклатиладиган вазифаларини белгилаш ва талаб даражасида бажарилишини таъминлаш тўғрисида Олий мактабнинг 2018 йил 13 июндаги 471-сонли буйруғи тасдиқланган.  Қабул комиссияси аъзолари билан уларнинг вазифаларни белгилаш бўйича йиғилиш ўтказилган. (13.06.2018 йилдаги 1-сонли Баённома.)

Давлат комиссиясининг 2018 йил 23 августдаги 7-сонли баёни билан тасдиқланган ижодий имтиҳон натижалари Маданият вазирлиги томонидан 26 август куни Олий мактабга тақдим этилган ва шу куни эълон қилинди.

ОТМга қабул қилиш бўйича Олий мактабнинг 2018 йил 23 август куни 31-Т-сонли ички буйруқ лойиҳаси асосида абитуриентлар давлат-гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Янги ўқув йили учун мавжуд ўқув-услубий материалларни такомиллаштириш ва янгиларини яратиш.

Янги ўқув йили учун мавжуд ўқув-услубий материалларни такомиллаштириш бўйича ишлар олиб бориляпти.

Ўқув жараёни учун ажратилган аудиториялар ҳамда ўқув-техник воситалар, дидактик материаллар, кўргазмали қуроллар, жиҳозлари ўқув жараёни учун тайёр.

Кафедралардаги бўш ўринларга малакали мутахассислар ҳамда иқтидорли ёшларни жалб этиш масаласи ректор назоратида бўлиб бу йилги битирувчи магистлардан 7 нафари кафедраларга ишга олиб қолинган.

ТДМРХОМ битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низоми ОТВ томонидан тасдиққа киритилгандан сўнг Олий мактабда жорий этиш режалаштирилган.

Магистратура

Магистратурага қабул тўғрисидаги қарорга асосан кириш имтиҳонлари 1 августдан 15 августгача ўтказилди.

Қабул жараёнидан сўнг тегишли буйруқлар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиши кўзда тутилган.

Магистратурада стажировка ва малака амалиёти жараёнини самарали ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш;

  1. Магистратура мутахассисликлари бўйича мавжуд фан дастурлари ва ўқув материалларини мазмунан “Санъат назарияси ва тарихи” кафедраси томонидан қайта кўриб чиқилиб, янгилари яратилди.
  2. Магистратурада стажировка ва малака амалиёти жараёнини самарали ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқилмоқда

Магистратура тўғрисидаги низоми ОТВ томонидан тасдиққа киритилгандан сўнг Олий мактабда жорий этиш режалаштирилган.

Педагог кадрларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш

2018 йил ноябрь ойида Россия Федерацияси, Москва давлат хореография академияси Хореография санъати ўқитувчиси Г.Гусев таклиф этилиши режалаштирилган. Жалб этиладиган хорижий мутахассислар, ўқитувчи ва олимлар билан ташриф режа-графигини ишлаб чиқиш бўйича маълумотлар тахлил қилинган.

Халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидан фойдаланиш, халқаро илмий журналларга мақолалар тайёрлаш ва эълон қилиш самарадорлигини ошириш

Олий мактабнинг веб сайтида “Илм-фан 2020” саҳифаси очилди ва мазкур саҳифага дастур ва бир қанча меъёрий хужжатлар киритилди.

Веб саҳифа орқали олий мактабнинг халқаро илмий техник маълумотлар базаларидан фойдаланиш кўрсаткичлари мониторингини ташкил этиш йўлга қўйилди.

Халқаро илмий техник маълумотлар базасидан фойдаланиш бўйича интерактив хизматларни жорий этиш кўзда тутилди.

Маънавий-маърифий фаолиятга тайёргарлик кўриш

2018\2019 ўқув йилининг маънаивй-маърифий соҳага тегишли  иш режалари ишлаб чиқилди. Маънавий-маърифий ишлар режаси, Одоб-ахлоқ қоидалари, Раҳбариятнинг ёшлар ва ёш илмий тадқиқотчилар билан учрашувлари режаси, ”Маънавият ва маърифат кенгаши” иш режаси, Иқтидорли талабалар билан ишлаш режаси, Ижарада ва яқин қариндошининг уйида турадиган талабалар билан олиб бориладиган ишлар режаси ишлаб чиқилди ва Олий мактаб илмий кенгаши муҳокамасига берилди. Асословчи хужжатлар ўрганилиб, қисқача ҳолат бўйича маълумот ёзилади.

2017/2018 ўқув йили давомида Мураббийлар кенгашининг аъзолари билан олиб борилган ишлар ўрганиб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги  “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,  ПҚ-3151-сонли Қарорида белгиланган вазифалар юзасидан Мураббийлар кенгашида йиғилиш ўтказилди. 2018\2019 ўқув йилида Мураббийлар кенгашининг аъзолари ва академик гуруҳларнинг мураббийлар тайинланди.Янги ўқув йили иш режаси ишлаб чиқилди.

Олий мактабда ўтказилган қабул жараёнлари ва ижодий имтиҳонларда ота-оналар учун алоҳида хоналар ажратилди. “Санъатшунослик” йўналишида ижодий имтиҳон топширган абитурентларнинг ота-оналари учун “АРМнинг  мутоала хонаси”да, “Хореография” йўналишида ижодий имтиҳонлар топширган абитурентларининг ота-оналари учун 1-ўқув залида катта  монитор қўйилди ва жараёнлар ота-оналарга  намойиш этилди.

2018\2019 ўқув йили учун талабаликка тавсия этилганлар ва имтиёз асосида қабул қилинган талабалар билан ишлар олиб борилди. 2018 йил 6-10 сентябрь кунлари Шахрисабз шаҳрида ўтказиладиган “Мақом фестивали”да иштирок этишлари учун тушунтириш ишлари олиб борилди ва 23 август куни Қашқадарёга жўнатилди.

Яккасарой тумани хокимининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари билан олий мактаб Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда тарғибот тадбирларини амалга оширди.

2018 йил Олий мактабда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Яккасарой туманида жойлашган Пушкин хиёбонида 2018 йил 1 сентябрь куни ўтказиладиган “Мустақиллик байрами” тадбирида 30 нафар талабаларимиз бир соатлик концерт дастурини намойиш этишади. Тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Халқаро Анжуманлар саройида 2018 йил 31 август куни бўлиб ўтадиган Давлат байрам тадбирида 56 нафар талабаларимиз иштирок этишмоқда.

Олий мактаб кенгаши қарорига мувофиқ Ислом Каримов давлат стипендиясига Неъматова Шохистабону, Алишер Навоий стипендиясига Исмаилова Моҳинур ва Ғаффоров Нурхонларнинг ҳужжатлари тайёрланиб 15 август куни  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига 1-курс “Санъатшунослик” йўналиши магистранти Дўстжанова Дилафрузнинг ҳужжатлари тавсия этилди ва Олий таълим вазирлиги томонидан қабул қилинди . Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига 2018 йил 9 сентябр куни тест синовлари ўтказилиши маълум қилинган.

VII. Замонавий ўқув лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш.

Олий мактабда фанлар бўйича ўқув лаборатория хонаси мавжуд эмас.

VIII. Олий таълим муассасалари биноларини тайёрлаш.

Капитал ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа смета ҳужжатлари тузилиб пудратчи ташкилот аниқлаш мақсадида www/dxarid, uzга эълон берилган.

Ўқув бинолари лабораторияларида жиҳозланиш юзасидан ўрганилиб Олий таълим вазирлигига маълумот тақдим этилган.

Ҳудуд ободонлаштирилди ва кўкаламзорлаштирилди.

Олий мактаб ҳудуди доимий равишда ободонлаштирилди ва тозалаш ишлари олиб борилди ҳамда ер майдонлари юмшатилди (чопиш), дарахтларга шакл берилди.

Ахборот стендлари билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш ва далолатномалар билан расмийлаштириш ва уларни ўз вақтида мос ҳолда ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўлчов асбоблари холати техник кўрикдан ўтказилди ва пломбаланганлик ҳолати текширилади.

Носоз холга келган ўлчов асбоблари ва ўрнатилиши зарур бўлган нуқталар ўрганилиб, камчиликни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Барча бино ва иншоотларни ёнғин хавфсизлиги қоида ва меъёрларларига тўлиқ жавоб берилиши юзасидан керакли жизохлар руйхати тузилган ва харид қилиниш ишлари амалга оширилмоқда.

Амалга оширилган ишлар якуни бўйича далолатномалар расмийлаштирилиши режаланган.

2018/2019 ўқув йили қабули жараёнида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига шарт-шароитлар яратиш.

Фуқаролар қабулини жой, кун ва соатлари аниқ кўрсатилган жадвал ишлаб чиқилди ва жавдал асосида амалга оширилдиАбитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш абитуриентлар ва  натижаларни эълон қилиш даврида уларнинг ота-оналарига хордиқ чиқаришлари учун қулай шарт-шароитларни яратилган.

Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш (15 июндан 15 июлгача) абитуриентлар ва  натижаларни эълон қилиш даврида уларнинг ота-оналарига хордиқ чиқаришлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Қабул комиссиялари фаолият кўрсатаётган жойларда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари овқатланиш масканлари ташкил этилди ва уларни фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда уларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Қабул жараёнида қабул комиссиялари фаолият кўрсатаётган ва тест натижаларини эълон қилиш белгиланган бино яқинига транспорт воситаларини қўйишни тақиқлаш чоралари кўрилди.

Бинолар ҳудудида шубҳали буюмлар, ҳатти-ҳаракатлар аниқланган ҳолларда зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органларига маълум қилиш кўзда тутилган.

Биринчи курсга қабул қилинган талабалар учун тадбирлар ўтказиш.

Биринчи курсга қабул қилинган талабалар учун тадбирлар ўтказиш 2018 йил сентябрь ойига мўлжалланган.