Ушбу “Биринчи курс талабалари учун маълумотнома” Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг маълумотномаси асосида Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида ишлаб чиқилди.

Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаманки, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади.

Шавкат Мирзиёев

 “Биз ҳаётимизнинг турли жабҳаларида, халқ хўжалигининг барча соҳаларида туб ислоҳотларни амалга ошириб, янгиланиш сари борар эканмиз, ушбу ислоҳотларнинг ижобий томонга ўзгариши, маънавий юксалишимизга кўмак бериши ҳамда миллий ғурур ва ифтихоримизни кучайтириши кўп жиҳатдан ҳар томонлама етук кадрларга боғлиқ эканини унутмаслигимиз лозим. Республикамизнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ҳар томонлама равнақ топишида, бу соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишимизда ҳам миллий кадрлар бош омиллардан бири бўлади”. – дея таъкидлаган эдилар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов.

“Мамлакатимизда олиб борилаётган бугунги кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланиш ва  ўзгаришлар жараёнида ижодкор зиёлиларимизнинг ўрни ва ҳиссаси жуда катта бўлмоқда. Биз халқимизнинг  маънавий камол топишида маданият намояндаларининг улкан хизматлари борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз. Юксак идеаллар йўлида  фидоийлик кўрсатиб яшаш, ўзлигини англаш, ғурур ва ифтихор, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун бел боғлаб майдонга чиқиш- сиз ижод аҳлига  хос эзгу фазилатлар эканини ҳаммамиз яхши биламиз ва буни юксак қадрлаймиз”,-дея  Президентимиз Шавкат Мирзиёев адабиёт, санъат ва маданият вакиллари билан бўлган ижодий учрашувда.

Айтиш мумкинки, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аксарияти биз ёшларни чуқур билим олишимиз, касб-ҳунар сирларини мукаммал ўзлаштиришимиз учун етарли шарт-шароитлар яратишни таъминлашга қаратилган. Шундай экан, биз ёшлар ўзимиз учун яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ўз билимимизни оширишимиз ва олган билимларимиздан ватанимиз равнақи йўлида сарфлашимиз лозим.

“Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жахон хамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб хаётга кириб боришига боғлиқдир..”.

И.А. Каримов “Юксак маънавият енгилмас куч”

 “Ўзбекистонда адабиёт ва санъат, маданият, оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат бизнесга айланмаслиги шарт ва  биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз”.

М.М.Мирзиёев 

“Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш- халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” маърузаси

Биринчи курсга қабул қилинган азиз талаба ёшлар, барчаларингизни энг азиз, энг улуғ байрам мустақиллигимизнинг 26 йиллиги билан муборакбод этамиз.

Олтин даврнинг илк кунларини бошлаётган қалби қувноқ, иқтидори сар баланд ёшлар! Сизларга ўзининг бой анаънаси, тарихи, таълим ва илмий тадқиқот соҳасидаги  ўрни бўйича  Марказий Осиёда етакчилардан ҳисобланган Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби билан таништиришга рухсат берсангиз.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби нафақат жонажон Ўзбекистонимизни, балки МДҲ давлатлари ва умуман чет элларда ўзларининг хореография саънат соҳасига Мукаррама Турғунбоева, Тамарахоним, Галия Измаилова, Исохон Акилов, Маъмура Эграшева, Розия Каримова ва бошқа кўплаб мумтоз миллий рақс ва балет намоёндалари етказиб берди. Хореография олий мактаби тўғрисида тўхталишдан олдин унинг илдизларига назар солсак.

Тошкент хореография ўқув юрти (ҳозирги кунда коллеж) 1947 йили ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг  1997 йили 8 январда ПФ1695 сонли Фармони асосида Тошкент хореография ўқув юртига Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби мақоми берилди. Олий мактабнинг 2 та бакалавриат ҳамда Магистратура таълим йўналиши мавжуд бўлиб, унда 300 га яқин бакалавриат 13 нафарга яқин  магистратура йўналишларида талабалар, тахсил олмоқдалар.

“Хореография санъати” факультетида  3 та кафедра мавжуд бўлиб, жами 40 га яқин юқори малакали профессо- ўқитувчилар жумладан, 3та фан доктори профессор, 4та фан номзоди, доцент фаолият юритиб келмоқдалар. Олий мактабнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёни ижодиёт билан алоқадорликда ташкил қилинган. Шунинг учун махсус фанларнинг педагоглари  жумладан  “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” каби турли давлат унвонларига эга жумладан бир мунча педагоглар ижодий сафарларда бўлганлар. Ў. Мухамедова, Қ.Сагатов, Ш. Тохтасимов ва бошқалар Турция, Япония, Хитой, Америка давлатларида бўлиб қайтганлар. Йилдан йилга бошқа давлатлар билан ижодий хамкорлик ҳам ривожланиб келмоқда. Охирги йилларда Франция, Германия, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлар билан  ҳамкорликда “Маҳорат дарслари” ўтказилди.

Янги ўқув йиллари учун мунтазам равишда намунавий ва ишчи ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади, тасдиқдан ўтказилади. Фанлар бўйича ўқув дастурлар янгиланилади. Олий мактаб ва хореография коллежи умумий Ахборот ресурс марказига эга: АРМ нинг умумий фонди 35570 та китобдан иборот, ундан 25663 та ўқув адабиёти, ва монографиялар, 9105 та бадиий адабиёт ва 10261 та нота  ва партитуриялардан  ташкил топган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 3 август куни адабиёт ва санъат аҳли билан бўлган ижодий учрашувда ва “Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш-халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” номли маърузасида,  “Аждодларимиз ўз даврида яратган илмий ва ижодий мактабларнинг вужудга келишида аввало ана шундай маърифатпарвар ҳомийларнинг ҳиссаси ҳал қилувчи аҳамият касб этган…”-дея ҳар бир санъат ва маданият, адабиёт муассасаси ва ташкилотларига ҳомийлар ажратдилар. “Ипотека банки” акциядорлик тижорат иппотека банки – Бизнинг Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига шартнома асосида ҳомий қилиб бириктирилди. Шу асосда “Дўстлар клуби” ташкил этилди.

Ҳар йили олий мактабнинг иқтидорли талаба ўқувчилари Республика миқёсида ўтказилаётган турли танловларда иштирок этишиб совринли ўринлларни эгаллаб келмоқдалар. Шулар жумласидан, Д.Мадраҳимова “Эътироф-2015” мукофотида  эришди. Сеҳриё Мирзаева Мукаррама Турғунбоева номли мукофоти совриндори бўлди. 2016 йил ўтказилган “Эътироф 2016” мукофотида Сеҳриё Мирзаева “Йилнинг энг яхши раққосаси”, Шерзод Кенжабоев эса “Йилнинг энг яхши раққоси” номинацияларига сазовор бўлишди. Устоз-педагогларимиздан Қодир Мўминов “Йилнинг энг яхши балетмейстри” номинациясига сазовор бўлдилар. Битирувчиларнинг иш билан таъминланиши 100 % ташкил этади, негаки уларнинг кўпчилиги ўқиш даврида Республикамизнинг турли санъат даргоҳларида фаолият кўрсатиб келишади.

ОЛИЙ  МАКТАБ  ТАРИХИ

Мамлакатимизда миллий рақс ҳамда хореография соҳасини ривожлантиришда ушбу таълим муассасаси ўзига хос тарихга эгадир.

1934 йил – миллий рақс соҳасида етук мутахассис кадрларни тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида биринчи балет мактаб-студияси ташкил этилган. Мактаб-студияда ўз даврини таниқли санъаткорлари Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Тимурбек, Елена Обухова, Валентина Губская ва Усто Олим Комиловлар ўзларининг педагогик фаолиятларини бошлаганлар ва дастлабки мутахассис – педагоглар жамоасини ташкил этганлар.

1939 йилмактаб-студияга Тамарахоним номи берилган. Ушбу билим юртидан Галия Измаилова, Гулнора Маваева, Клара Юсупова, Ҳалима Камилова, Розия Каримова каби халқ артистлари, Майя Шерова, Махмуда Мусаева, Нейля Баширова, Фатима Насирова, Раиса Ходжисаидова, Рафик Султанов, Ражаб Тангуриев каби хизмат кўрсатган артистлар етишиб чиққанлар.

1947 йил мактаб-студияга Хореография билим юрти мақоми берилган. Ушбу билим юрти битирувчилари орасидан бир қанча таниқли хореографлар, балетмейстерлар, ижрочилар етишиб чиққан, жумладан: Давлат мукофоти совриндори ва халқ артистлари: Бернора Қориева, Қундуз Миркаримова, Гули Хамраева, Валентина Проскурина, Тамара Юнусова, Светлана Шарипова, Виталий Васильев, Дилафруз ДЖабборова, Қизлархон Дўстмухамедова, Ўгилой Мухамедова, Қодир Мўминов, Ибрагим Юсупов, Малика Ахмедова, Маъмура Эргашева, Гулчехра Комилова, Валентина Романова, Зухра Сафарова ва бошқалар. Хизмат кўрсатган артистлар: Н.Хасанова, Гульчехра Фазилджанова, Зулейха Рахматуллаева, Эркиной Расулходжаева, Севиля Тангуриева, Гуля Джураева, Феруза Салихова, Назира Якубова, Зиёда Мадрахимова, Насиба Мадрахимова, Карима Узакова, Раъно Низамова,  Вадим Геллертов, Гулчеҳра Азимова, Тамара Юнусова, Нарзиддин Шерматов, Феруза Сагидуллаева, Ашот Геворгян, Зинаида Гиясова, Эркин Қаххаров, Гульнора Ширинова,  Сўғдиона  Исроилова, Ирода Исмоилова ва бошқалар шулар жумласидандир.

1997 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 январдаги “Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ-1695-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 21 февралдаги “Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 101-сонли қарори асосида Тошкент давлат Маданият институтининг хореография бўлими ва Тошкент хореография билим юрти негизида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ташкил этилди.

Бугунги кунда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби таркибида узлуксиз таълимни таъминловчи уч бўғиндан иборат ихтисослашган мактаб-интернат, хореография коллежи ҳамда бакалавр ва магистр даражасидаги мутахассисларни тайёрловчи олий мактаб фаолият кўрсатмоқда.

Олий мактабда ўқув тизимини янада мувофиқлаштириш ҳамда “Таълим тўғрисидаги” Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабалари ижросини таъминлаш мақсадида 2004 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғига асосан Тошкент хореография коллежи мақоми берилди.

Ихтисослашган мактаб-интернат ва хореография коллежида ўқувчилар миллий рақс ва классик (мумтоз) рақс йўналишлари бўйича таълим олиб “Балет артисти” ва “Миллий рақс ансамбли артисти” касбий малакаларига эга бўлмоқдалар. Олий мактабнинг юқори босқичида “Хореография”   ва ”Санъатшунослик” таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.

Олий мактабда соҳа хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, Давлат таълим стандартлари фаолиятлари асосида наъмунавий ўқув режалари ишлаб чиқилди. 2008 йил 23-августда Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг мувофиқлаштириш Кенгашида тасдиқдан ўтказилди. Бугунги кунда мазкур наъмунавий ўқув режаларига мувофиқ яратилган ишчи ўқув режалари асосида таълим жараёни амалга оширилмоқда.

1997 йилдан 2017 йилга қадар Олий мактабни бакалавр даражасида  1000 дан ортиқа талаба битириб чиқдилар. Шулардан 950 дан ортиқ битирувчи ўз мутахассисликлари бўйича ишламоқдалар. Хореография коллежини ўтган даврда 2500 дан ортиқ ўқувчи белгиланган мутахассислар бўйича тугатган бўлиб, бугунги кунда Республикамизнинг театрлари, бадиий жамоалари ҳамда таълим муассасаларида   барча битрувчилар ўз  мутахассисликлари бўйича ижодий фаолиятларини давом эттирмокдалар.

Олий мактабда амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали амалга ошириш, Давлат таълим стандартлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, олий таълимнинг барча босқичларига оид таълимни ташкил этиш учун, ўқув-ижодий, илмий-тадқиқот ишларини ҳозирги глобаллашув шароитида самарали йўлга қўйиш учун тайёрланаётган мутахассисларни меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш учун хореография соҳасида магистр даражасидаги мутахассисларни тайёрланаётгани ва олий таълимдан кейинги ўқишни ташкил этиш учун таълим тузилмасини ташкил этиш ижобий самара бермоқда. Магистратура бўлими 2013 йил  ташкил этилган бўлиб, илк қалдирғочлар ҳозирги кунда олий мактабда устоз-педагог сифатида фаолият олиб боришмоқда.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида 1 та “Хореография санъати” факультети мавжуд бўлиб унда 2 та “Хореография”, “Санъатшунослик” бакалавр таълим йўналишлари ҳамда Магистратура “Хореография санъати” ва “Санъат назарияси ва тарихи” мутахассисликлари    бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Олий мактабда 3 та “Хореография”, “Санъат назарияси ва тарихи”, “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедралари 2011 йилдан фаолият юритади. 2017 йилдан бошлаб янгиланган Давлат таълим стандартлари, намунавий ва ишчи ўқув режалар, намунавий ва ишчи ўқув дастурлар асосида ўқиш жараёни ташкил этилган. Талабаларга билим бериш вақтида профессор-ўқитувчилар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва педагогик технологияларидан самарали фойдаланишади. Бу технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш учун махсус жихозланган аудиториялар ташкил этилган. Қуйида “Хореография санъати” факультетининг структураси берилган:

 БИЗНИНГ ФАХРИМИЗ

 Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида кўплаб малакали кадрларни тарбиялаб эл-юрт хизматига сафарбар этди. Олий мактабни тугатиб кетган мутахассис кадрларнинг аксарияти Республикамизнинг кўзга кўринган давлат ва жамоат ташкилотларида шу жумладан раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилиб келмоқдалар. Уларнинг кўпчилиги эл-юрт манфаати йўлида фидойилик билан ўз касб маҳоратларини намоён этиб келганликлари учун ҳукуматимиз томонидан турли медал ва орденлар билан мукофотланиб келинмоқда.

  БИЗНИНГ АНЪАНАЛАРИМИЗ

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби нафақат таълим соҳасида бой тажрибага эга, балки талаба-ёшлар тарбиясини яхшилаш ва маънавиятини ўстиришга қаратилган бир қанча тадбирларни ўтказишда ҳам кўп йиллик анъанага эга.

Энг аввало,  Олий мактабда 2010 йилидан бошлаб, айнан биринчи курс талабаларининг маънавий-аҳлоқий тарбиясини яхшилашга, уларнинг олий мактабга мослашувини тезлаштиришга қаратилган “Устоз-шогирд” тизими фаолият кўрсатиб, ҳозирги кунга қадар самарали ишлаб келмоқда.

Биринчи курсга қабул қилинган талабалар маълум гуруҳларга бирлаштирилгандан сўнг гуруҳларга маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар услубияти ва амалиётини чуқур англаб етган профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар ичидан танлаб олинган Таълим-тарбия маслаҳатчилари бириктирилади. Улар ўқув ва ўқув-услубий соҳада, маънавий-аҳлоқий тарбия соҳасида ҳамда илм-фан ва тадқиқотлар соҳасида биринчи курс талабаларига яқин маслаҳатдош сифатида ёрдамлашадилар. Олий мактабда ўтказиладиган барча маънавий-маърифий тадбирлар Таълим-тарбия маслаҳатчилари кўмагида ташкиллаштирилади. Бакалавриатнинг 2-босқичидан бошлаб Таълим-тарбия маслаҳатчиси мактаби аста-секин тўлақонли “Устоз-шогирд” тизимига ўта бошлайди. Учинчи босқичдан бошлаб ушбу тизимга ўтишнинг имконияти ва ижтимоий зарурияти туғилади. Устозлар битирув малакавий ишларга раҳбарлик қилиш билан бирга бўлажак кадрнинг мутахассислиги, унинг илмий-услубий даражаси, маънавий-ахлоқий қиёфаси, касбий маҳорати ва касб этикаси учун ҳам масъул бўладилар.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида қуйидаги тадбирлар анъанавий тарзда ва кенг миқёсда нишонланади:

  • Билимлар куни;
  • Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • Биринчи курс талабаларига талабалик гувоҳномасини тантанали топшириш маросими;
  • Янги йил байрами;
  • Халқаро хотин-қизлар куни;
  • Хотира ва қадрлаш куни.
  • Наврўз” – баҳор байрами тадбирларида фаол катнашиш;
  • Мустақиллиқ куни байрамларида фаол катнашиш;

Бундан ташқари олий мактабда турли мавзуларга бағишланган давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш урфга айланган.  “9-Май – Хотира ва қадрлаш куни”да уруш фахрийлари ва меҳнат қаҳрамонлари, кекса ёшли профессор-ўқитувчиларнинг хонадонларига ташриф буюриб уларнинг кўнглини кўтариш, “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларига мунтазам равишда меҳр-мурувват улашиш одатга айланган.

ЎҚИШ ВАҚТИ ва ТАНАФФУСЛАР ЖАДВАЛИ

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида ўқув жараёни 1 сменада ташкил этилган ва машғулотлар жадвалда келтирилган

Паралар Бошланиш вақти Оралиғи Тугалланиши Танаффус
1. 8-20 80 9-40 10
2. 9-50 80 11-10 10
3. 11-20 80 12-40 30
4. 13-10 80 14-30 10
5. 14-40 80 16-00 10
6. 16-10 80 17-30

 

Олий мактабнинг бошқарув тизими

Лавозими Фамилияси ва исми-шарифи Жойлашган ўрни
Реторат
Ректор Тохтасимов Шухрат Махмудович Ректорат 2-қават
Маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор Холмуродова Меҳриниса Ибрахимовна Ректорат 2- қават
Ўқув ва илмий ишлари бўйича проректор Ғафуров Мирмуҳсин Камолиддинович Ректорат 2- қават
Молия ва иқтисод ишлари проректори Саминов Рашид Ректорат 1- қават
Факультет декани
“Хореография санъати” факультети декани Қодирова Юлдуз Шарабидиновна Деканат 2-кават
Кафедра мудирлари
“Ижтимоий-гуманитар фанлар”  кафедраси мудири Муродова Матлуба Шукуровна 4/31
“Санъат назарияси ва тарихи” кафедраси мудири Ташкенбаев Пўлат Эркинович 4/37
“Хореография” кафедраси мудири Абдуҳакимова Дурдона Маматовна 3/15
Таркибий бўлимлар
Маркетинг бўлими бошлиғи Фозилов Тохир Юлдашевич 2/2
Бош хисобчи Раҳмонбердиев Шухрат Абдураимович 2/3
Камолот ЁИХ етакчиси Шукурлаев Мансур Содиқбой ўғли 2/4


ОЛИЙ МАКТАБ ИНФРАСТРУКТУРАСИ

Илмий кенгаш мажлислар зали 1/1
Фаоллар зали 1/2
Абу Али ибн Сино номли саломатлаштириш маркази Интернатнинг

2-қават, 2-хона

Буфет 1/10
Архив 3/113
Қўл ювиш хоналари 1/11
1/3
АРМ 2/3

 РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ ҲАҚИДА 

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида рейтинг тизими тўғрисида муваққат Низом”га мувофиқ баҳолашнинг рейтинг тизими амал қилади. Рейтинг баҳолаш тизимининг қисқача тавсифи қуйидагича:

Рейтинг тизимида талабанинг фан бўйича ўзлаштиришини мунтазам равишда баҳолаб борилади ва у қуйидаги турлар орқали амалга оширилади:

  • Жорий баҳолаш (ЖБ);
  • Оралиқ баҳолаш (ОБ);
  • Якуний баҳолаш (ЯБ).

Жорий баҳолашда фаннинг ҳар бир мавзуси бўйича талабанинг билими ва амалий кўникмаларини аниқлаб бориш назарда тутилади ва у амалий, семинар ёки лабаратория машғулотларида амалга оширилади.

Оралиқ баҳолашда фаннинг бир неча мавзуларини қамраб олган бўлими ёки қисми бўйича назарий машғулотлар ўтиб бўлингандан сўнг, талабанинг назарий билимлари баҳоланади ва унда талабанинг муайян саволга жавоб бериш ёки муаммони ечиш маҳорати  ва қобилияти аниқланади.

Жорий ва Оралиқ баҳолашлар ҳар бир фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, оғзаки, ёзма иш, тест, назорат иши, уй вазифаси, коллоквиум ва шу каби бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Якуний баҳолашда талабанинг билим, кўникма ва малакалари фаннинг умумий мазмуни доирасида баҳоланади. Якуний баҳолаш семестр давомида ўтказилади.

Муайян фан бўйича талабанинг семестр давомида ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади. ТДМРваХОМда ушбу 100 балл баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади: жорий баҳолашга 40 балл, оралиқ баҳолашга 30 балл (2та оралиқ 15 балдан) ва якуний баҳолашга 30 балл.

Якуний натижалар бўйича тўпланган баллар бўйича талабаларнинг ўзлаштириши қуйидагича баҳоланади:

  • 86 – 100 балл – “аъло”;
  • 71 – 85 балл – “яхши”;
  • 55 – 70 балл – “қониқарли”;
  • 0 – 54 балл – “қониқарсиз”.

Рейтинг баҳолаш тизимида 55 балл саралаш бали ҳисобланади. Семестр якунида фан бўйича саралаш балидан кам балл тўплаган талаба академик қарздор талаба ҳисобланади. Жорий ва оралиқ назоратларда саралаш баллидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун, навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун якуний назоратгача бўлган муддат берилади.

Касаллиги сабабли дарсларга қатнашмаган ҳамда белгиланган муддатларда жорий, оралиқ ва якуний назоратларни топшира олмаган талабаларга факультет декани фармойиши асосида, ўқишни бошлаганидан сўнг икки ҳафта муддатда топширишга рухсат берилади.

Оралиқ ва якуний назорат турлари календарь тематик режага мувофиқ деканат томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида ўтказилади. Якуний назорат семестрнинг охирги 2 ҳафтаси мобайнида ўтказилади.

Талаба фан бўйича курс лойиҳаси (иши)ни ушбу фан бўйича тўплаган баллари умумлаштирилишига қадар топшириши шарт.

Талабанинг семестрда жорий ва оралиқ назорат турлари бўйича тўпланган баллари ушбу назорат турлари умумий балининг 55 фоизидан кам бўлса ёки семестр якунида жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича тўпланган баллари йиғиндиси  55 балдан кам бўлса, у академик қарздор ҳисобланади.

Академик қарздор талабаларга семестр тугаганидан кейин қайта ўзлаштириш учун бир ой муддат берилади. Шу муддат давомида фанни ўзлаштира олмаган талаба, факультет декани тавсиясига кўра белгиланган тартибда ректорнинг буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилади.

Талаба назорат натижаларидан норози бўлса, фан бўйича назорат тури натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида факультет деканига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет деканининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция комиссияси талабаларнинг аризаларини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулосасини билдиради.

Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудири, ўқув бўлими ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.

АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИ

Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби кутубхонаси Республикада маданият, санъатнинг хореография тури бўйича  Олий ўқув юртлари кутубхоналарининг бой фондига эга бўлган кутубхоналардан биридир. Кутубхона фондида 36830 нусха китоблар сақланади ва 32 номдаги газета ва журналлар мунтазам янгиланиб турилади.

Кутубхонада 3 та компьютер мавжуд. Кутубхона компьютерлари Интернет тармоғига уланган.

Олий мактабнинг Ахборот-ресурс маркази асосий бинонинг 2 қаватида жойлашган ва иш вақти соат 8:00 – 17:00 гача.

Кутубхонага аъзо бўлиш учун китобхондан паспорт ва иккита фотосурат талаб қилинади. Шу асосда китобхонга китобхонлик гувоҳномаси берилади.

Китобхон адабиёт олиш учун китобхонлик гувоҳномасини кўрсатиши керак, ундан кейин китобхон талабномасини тўлдириб китобни ҳар бир тавсиф варақчаси (китоб формуляри)да ўз имзосини қўйиш лозим.

Китобхонлар кутубхона жамғармасидан китобхон гувоҳномаси билан ўқув зали ва илмий абонементлардан китобларни ва бошқа матбуот асарларини уйга белгиланган муддатда олиб кетиб фойдаланиш ҳуқуқига эга. Зарурий пайтларда китобхонлар кутубхонанинг бошқа бўлимларидан шахсни тасдиқловчи ҳужжат орқали ҳам фойдаланиш имконига эгадирлар.

Илмий абонементдаги адабиётлар бир ой муддатга, ўқув абонементдаги адабиётлар бир ўқув йили ёки бир семестр муддатга, бадиий адабиётлар эса (3 нусхагача) 15 кун муддатга берилади.