Ўзбекистон давлат хореография академиясида илк тадбир.

Жорий йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Давлат хореография Академиясида “Ёшларнинг ҳуқуқий онггини ошириш ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш”га қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Тошкент Давлат Юридик университети, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари У.Рашидов, К.Носиров, М.Босимов, С.Боботўхтаев, Ғ.Нарзуллаев ҳамда Ўзбекистон Давлат хореография Академиясининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари М.Шукурлаев ҳамда Олий мактаб Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси Г.Махаммаджонова ва талабалар иштирок этишди.
Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари М.Шукурлаев кириш сўзи билан бошлаб, муҳокамага қўйилган мавзу билан таништирди ва мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, ўтган вакт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб – кувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя килиш, мамлакатимиз учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилаётганлиги ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.
Кейин сўз навбати К.Носировга берилди. У – “ёш авлоднинг маьнавий соғлом бўлиб ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишишида ҳукукий билимларнинг аҳамияти катта эканлиги, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб – кувватлашга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни жорий этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилаётганлиги ҳамда – “Жамиятда конун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳукук ва эркинликларини ишончли ҳимоя килиш бугун ҳар качонгидан долзарб ахамиятга эга. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, руёбга чикарилаётган аниқ чора – тадбирлар халкимиз манфаатларини кафолатлашга хизмат килмокда. Буни одамлар турмуш даражаси юксалиб бораётгани мисолида ҳам яккол кўриб турибмиз” – деб, ўз маърузасини якунлади.
Шундан сўнг, тарғибот тадбирининг “қизик саволларга аник жавоблар” кисми бошланди. Илк саволни “Санъатшунослик” йуналиши 2 – курс талабаси Б.Абдуллаев бошлаб берди. Бирин-кетин бошқа талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларини беришди ва ташриф буюрган маърузачилар уларга қонун хужжатларидан мисоллар келтириб жавоб беришди.
Кизикарли тарзда ўтган мазкур тарғибот тадбирида талаба – ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш билан бирга ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаб ҳам олишди.