Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

 Тошкент давлат миллий рақс ва хореография мактаби

 

“Тасдиқланди”

Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор

_____________________ М.К. Ғофуров

2018 йил  “___” ____________________

               

ЎҚУВ-ТАНИШУВ  АМАЛИЁТИНИНГ

 ИШЧИ  ЎҚУВ  ДАСТУРИ

 

Таълим соҳаси:                        150000          – Санъат

Таълим йўналиши:                 5151300        –  Хореография

(Хореография жамоалар                                                                            рахбари)

Умумий  ўқув  соати -72 соат;

Тошкент – 2018 й

Амалиёт  ишчи ўқув дастури ўқув,ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига   мувофиқ ишлаб чиқилди

Амалиёт  ишчи ўқув дастури Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби Ўқув-услубий кенгашининг 201_ йил “___” ___________“___” – сон мажлис йиғилишида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия этилган

Тзувчи:  

Абдухакимова Д.М. – Хореография кафедраси

                              ўкитувчиси

Такризчилар:  

 

К.С. Сагатов                 ТДМРХОМ, Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат

арбоби, Корақолпоқ  республикаси халқ  артисти,

“Хореография” кафедраси  ўкитувчиси

Л.В.  Хамидова           – ТДМРХОМ, “Хореография” кафедраси катта                                                        ўкитувчиси

ТДМРХОМ

“Хореография санъати”

факультет декани в.в.б.:

2018 йил  “_____”    ___________________________________ Б.Х.Алимов

(имзо

“Хореография”

кафедра мудири в. в.б.:

 

 

 

 

К и р и ш

 

Мазкур дастур Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мос равишда ишлаб чиқилган. Унда талабаларнинг Танишув амалиётини ўтказиш шакллари, тартиби ва усуллари белгиланган.

1.1. Кадрлар тайёрлашнинг муҳим қисми бўлган талабалар амалиёти-илғор корхона, муассасалар ва ташкилотларда ўтказилади.

Талабалар амалиёти ўқув режада кўрсатилган фанларнинг назарий қисмини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, ўқиш жараёнларининг бевосита ишлаб чиқариш шароитларида ўтказиладиган давомидир.

Танишув амалиёти бакалавриат таълим йўналиши Давлат таълим стандартида (ДТС) кўзда тутилган турли шаклларда ташкил этилади.

1.2. Танишув амалиётининг мақсади, муддати ва мазмуни ДТС, ўқув режалари ва амалиёт дастурларида белгиланган.

1.3. Амалиёт дастури мазкур таълим йўналиши (ихтисослик)нинг малакавий талаблари, корхона, муассаса, ташкилотларнинг тавсифини ҳисобга олинган ҳолда тегишли мутахассислик кафедралари томонидан ишлаб чиқилган ва институт Кенгашида муҳокама этилган ҳамда ректор томонидан тасдиқланади.

           

                         Танишув амалиётнинг мақсад ва вазифалари

Ўқув-танишув амалиёти хореография соҳасидаги профессионал кадрларни тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Ўқув-танишув амалиёти ўқув-тарбиявий ишнинг ажралмас қисми бўлиб, бакалавриат йўналишининг ўқув тарбиявий иш жараёнида бўлғуси хореографларни назарий тайёргарлигини амалий фаолият билан уйўғнлашувига кўприк яратади ва таъмилайди. Шу сабаб ўқув жараёнининг узвий қисми бўлиб талабаларни махсус фанлардан ўзлаштирган назарий билим ва амалий кўникмаларини ижодий жамоаларда амалда қўллаш билан мустаҳкамлашга ҳамда малакавий кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган.

Ўқув-танишув амалийтининг асосий базаси бўлиб “Хореография жамоалари раҳбари”  бўлими талабалари учун хореография жамоалари ҳисобланади. Шу билан бирга мусиқали драма ва опера ва балет театрларида маданият ва санъат колледжларининг хореография бўлимларида ўтказишлари ҳам кўзда тутилади.Ўқув-танишув амалиёти асосий вазифаларидан бири бу раҳбар хореограф кадрнинг шахсий ва профессионал жиҳатларини шакллантириш, уларни ўқув жараёнида олган билимларини мустаҳкамлаш, балетмейстерлик фаолиятига ижодий ёндошувини шакллантиришдир.

Бу йўналишда ўқув танишув амалиёти вазифалари қуйдагилардан иборат:

–  талабаларни танлаган мутахассислиги мохияти ва ижтимоий заруриятини англашига ёрдам бериш;

–     рақс ва хореография жамоаларининг турли кўринишлари ва жанрлари билан таништириш;

– ижодий жамоалар, санъат коллежлари, лицейлар фаолиятида хореография рахбари  ишининг ўзига ҳос жараёнлари билан таништириш;

–    бўлғуси хореография раҳбарини шахс сифатида шакллантириш;

–  талабаларни оммавий байрамлардаги хореографик  композициялари иштирокидаги ўрнини англатиш;

 Танишув амалиётини ташкил қилиш талаблари

 Талабалар амалиёти институтнинг маданий-маърифий муассаса, ташкилотлари, бадиий жамоалар билан тузилган шартномалари асосида ташкил қилинади.

Икки томонлама битимлар асосида амалиётни муассасалари ва ташкилотларида ўташ мумкин.

2.2. Юридик шахслар билан тузилган контракт асосида ўқийдиган талабалар амалиёт ўташ учун тегишли амалиёт объектларига юбориладилар.

2.3. Амалиётни ташкил қилиш ва ўташ учун жавобгарлик институт ректори зиммасига юкланади.

2.4. Институт:

– ҳар ўқув йили амалиёт объектлари билан шартномалар тузади. Амалиёт бошланишидан икки ой олдин талабалар амалиётни ўтказиш дастури ва календар жадвалини амалиёт объектлари билан келишиб олади ва бу масала институт ўқув-услубий кенгашида тасдиқдан ўтказилади;

– амалиёт раҳбари тажрибали профессор, доцент ва катта ўқитувчилардан тайинланади, лозим ҳолларда институт ўқув-услубий кенгаши қарори билан айрим ўқитувчилар ҳам амалиёт раҳбари этиб тайинланади;

– талабалар ва амалиёт объектлари, амалиёт дастурлари билан таъминланади;

– обектлардаги талабалар амалиётининг ташкил этиш тартиби ва ўтказилишини ҳамда амалиёт муддати ва мазмунига риоя қилинишини назорат этади.

2.5. Танишув амалиёти ўқув жадвалига асосан 2018 йилнинг 17 август 31 августгача  бўлган муддатда ўтказилади.

Амалиёт даврида  амалиётчи  талабаларга  қуйдаги  талабаларга  алоҳида эътибор  қаратиши  талаб  қилинади:

–  жамоа иш  фаолияти шароитларига;

– ижодий ва ўқув-тарбиявий  жараённинг  ташкиллаштириш ишларига;

– ижодий ва ўқув-тарбиявий ишларини  режалаштириш, унинг ранг-баранглиги хамда шакл ва услубларига;

– ижодий жамоа репертуарига;

– оммавий  рақс  композициялар яратишга;

–  хореография  жамоасининг иш  принципига;

Танишув амалиёти ва унга раҳбарлик

3.1. Олий мактаб  тайинлаган амалиёт раҳбари:

– талабалар келишига  зарурий тайёргарликлари ташкил этиш учун объектларга амалиёт бошланишидан олдин боради;

– талабаларнинг амалиётга боришидан олдин ташкилий тадбирлар (амалиёт ўтказиш тартиблари, хавфсизлик техникаси ҳақида кўрсатмалар бериш ва ҳ.к.) ни ўтказишни таъминлайди;

– талабаларнинг кафедра топшириқларида кўзда тутилган илмий-тадқиқот  ишларига раҳбарлик қилади;

– амалиёт объектлари талабаларнинг меҳнат ва маиший хизмат шароитлари мейёрдагидек таъминланганлиги назорат қилинади;

– талабаларнинг ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишлари назорат қилинади;

– амалиёт якунлари бўйича талабалар  илмий анжуманлари тайёрланишида ва амалиёт натижаларини баҳоловчи комиссия ишида иштирок этади;

– талабаларнинг амалиёт бўйича ҳисоботини кўриб чиқади, уларнинг иши ҳақида тавсиянома беради. Талабалар амалиёт  ўтаганлиги, уларнинг амалий тайёргарлигидаги камчиликлар, кўрсатилган амалиётни такомиллаштириш ҳақида таклифлар киритилган ёзма ҳисоботини кафедра мудирига тақдим этади;

– барча ишларни амалиёт объекти томонидан бириктирилган раҳбар билан биргаликда ўтказилади.

 Амалиёт раҳбари:

 4.1. Талабалар амалаётининг умумий раҳбарлиги амалиёт объекти раҳбарининг буйруғи билан масъул ходимларнинг бирига юклатилади.

4.2. Хореография жамоаларида талабалар амалиётининг бевосита раҳбарлиги амалиёт  бошлиғининг буйруғи билан кўрсатилган таркибий бўлимнинг юқори малакали мутахассиси зиммасига юкланади.

4.3. Шартнома мажбуриятларига мувофиқ амалиёт объектлари:

– талабалар амалиётини амалиёт дастурига мувофиқ ташкил қилади ва ўтказади;

– дастурга мувофиқ талабалар амалиёт ўтказишининг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари билан таъминлайди;

– амалиётни ўташда институт билан келишилган ой ва кунлик иш жадвалига амал қилади;

– талабаларга мавжуд адабиётлар ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;

– амалиётчи талабаларнинг мазкур амалиёт объектида жорий қилинган ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини таъминлайди ва назорат қилади;

– зарур бўлган ҳолларда, ички меҳнат интизомини бузган амалиётчи талабаларга амалиёт объекти раҳбарининг буйруғи билан жазо чоралари кўради ва бу ҳақда олий таълим муассасаси ректорига хабар қилади;

– амалиёт ўтаётган талабалар бахтсиз ҳодисага учраган ҳолда тўла жавобгарликни олади;

Талаба амалиёт ўташда:

               Ўқув-танишув амалиётининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки бундан талаба беъвосита ижодий жамоаларда, театр ва ўқув  юртларида реал ижодий иш  жараёни  қўлланмалари билан  танишув. Талабалар амалиёт даврида хореография жамоаларида саҳналаштириш жараёнининг композицион тузилмалари билан танишиш ва беъвосита саҳналаштириш ишларида  балетмейстер иш  жараёни билан яқиндан танишиш.

Амалиёт даврида талаба  биринчи  навбатда  амалиёт  базаси бўлмиш билан ва уларнинг иш жараёни билан танишади. Ижодий  жамоа аъзолари ва раҳбарият билан  суҳбатлар ўтказади.

Амалиёт давомида талаба хореография  жамоаси, театр ва бошқа санъат  муасссасаларининг  таркибий қисми билан танишиши, батафсил  тушунчага эга  бўлиши шарт.

– амалиёт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариши;

– амалиёт обектининг ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсуниши:

-меҳнат мухофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини ўрганиши ва қатъий риоя қилиши;

– бажарилган иш ва унинг натижалари учун шу корхона ишчилари қаторида жавобгарликни олиши;

– кундалик дафтар юритиши, чизмалар, тасвирлар ва бошқаларни бажариши;

– амалиёт раҳбарига барча топшириқлар бажарилгани ҳақида ёзма равишда ҳисобот бериши ва амалиёт бўйича рейтинг балини олиши шарт.

  Амалиёт натижасининг якунлари:

 Амалиёт якунида талаба ёзма равишда ҳисобот тайёрлайди ва уни бевосита амалиёт объектидан тайинланган раҳбар имзолаган кундалик дафтар билан бирга институтдан тайинланган раҳбарга топширади.

Ҳисобот талабанинг амалиёт даврида бажарган муайян ишлари тўғрисидаги маълумотлар, амалиёт обекти бўлимларининг қисқача изоҳи. Улар фаолиятининг ташкил қилиниши, ҳаёт фаолиятининг хавфсизлиги тўғрисидаги масалалар, амалиёт натижалари бўйича хулоса ва таклифларни ўз ичига олиши лозим.

Амалиёт якунида талаба ўз ҳисоботини институт томонидан тайинланган комиссия олдида ҳимоя қилади.

Комиссия таркибига ўтилаётган амалиёт фанини олиб борувчи ўқитувчи, олий мактаб  томонидан бириктирилган раҳбар ва имкони бўлса, амалиёт обектидан тайинланган раҳбар ҳам киритилади.

Амалиёт натижаси баҳоси талабанинг курсдан курсга ўтиши ва  стипендия белгилашда ҳисобга олинади.

Институт кенгаши ва факультет кенгашида амалиётнинг натижаларига кўра якун ясалади.

Амалиёт дастурини бажармаган, иши ҳақида  қониқарсиз тақриз ёки ҳисобот ҳимоясида қониқарсиз баҳо олган талаба таътил вақтида  қайта амалиёт ўтишга жўнатилади. Айрим  ҳолларда, бундай талабанинг келгусида олий таълим муассасасида ўқиши мумкинлиги масаласи ректор томонидан кўриб чиқилади.

Амалиёт якунида талаба қуйидаги ҳужжатларни топширади:

  • Амалиёт ўташ муддатида кўрсатилган амалий қобилиятларни баҳоловчи тавсифнома;
  • Амалиёт кундалиги;
  • Бажарилган ишлар ҳисоботи;
  • Иштирок этган тадбирлар фотосуратлар;
  • Амалиёт қайдномаси

Амалиёт дастурини амалга ошириш мавзуи режаси

 

Амалиёт мавзуси Амалиёт соати
1.       Хореография жамоаси  раҳбарияти билан  танишув 6
2.        Таркибий қисми билан танишув 6
3.         Хавфсизлик техникаси билан дастлабки танишув 6
4.       Ансамбль ижрочилари  билан учрашув 6
5.       Асосий саҳна, репетиция саҳналари билан танишув 6
6.       Ансамбль репертуари билан танишув

( раксларни ёзиб олиш)

6
7.       Ансамбль репертуари билан танишув

( сахналаштириш жараёнини кўзатиш)

6
8.       Ансамбль репертуари билан танишув

( либослар ва мусикаларни ўрганиш)

6
9.       Балетмейстерлар билан  ижодий учрашув 6
10.              Байрам концерт дастурини ўрганиш 6
11.             Репетицияларда кўзатиш ва рақсларда  иштирок этиш 6
12.             Репетицияларда кўзатиш ва рақсларда  иштирок этиш 6
13.             Амалиёт бўйича умумий хулоса ва хужжатларни расмийлаштириш
  Жами: 72
  Ҳаммаси:           72 соат

 Амалиётининг  якуни ва  ундан  қутилган  натижалар

         Ўқув-танишув амалиёт якуни бўйича талабалар қилиган  ишлар  юзасидан  амалиёт  раҳбарига  батафсил  ҳисобат топширади. Ҳисоботда  амалиёт  кундалиги, ёзма равишдаги  ҳисобот ва унга  қилинган ишларнинг натижаларини  кўрсатувчи  таҳлилий  материал  тақдим  қилинади.

Ўқув-танишув  амалиёти раҳбари тамонидан   талабанинг  амалиёти  якуни  бўйича  тафсифнома  ёзиб  келтирилган  материалларни  амалиётни  баҳолаш  комиссиясига  киритади.