ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб – интернатига 2019-2020  ўқув йили учун

  ўқувчилар қабулини

 Э Ъ Л О Н   Қ И Л А Д И

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб – интернатига кирувчилар учун қабул

ҚОИДАЛАРИ

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб – интернатига рақс санъатига қобилияти бор иқтидорли ўқувчилар қабул қилинади.

“КЛАССИК РАҚС” бўлимига умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синфини битирган 10-11 ёшли ўқувчилар қабул қилинади.

 “ХАЛҚ РАҚСИ” бўлимига умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синфини битирган 12-13 ёшли ўқувчилар қабул қилинади.

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб – интернатида ўқиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Ўқишга кирувчилар қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:

  • ректор номига ариза (ўқувчиларнинг ота-онаси ёрдамида тўлдирилади)
  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси
  • 3х4 хажмдаги 8 дона фотосурат
  • Эмлаш картаси 063, №26 шаклдаги мактаб шифокори тасдиқлаган тиббий карточканинг нусхаси, соғлиги тўғрисида яшаш жойидаги оилавий поликлиникадан 086-тиббий маълумотнома
  • Мактаб табелининг нусхаси
  • Мактабдан тавсифнома
  • Педагогик-психологик ташхис дафтари нусхаси
  • Турар жойидан маълумотнома (маҳалла фуқаролар йиғинидан)
  • Ота-онасининг иш жойидан маълумотнома
  • 1 дона файл папка (20 та вароқлик)

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб – интернатига қабул қилиш талаблари (касбий) ижодий синов 3 тур асосида ўтказилади.

I    тур – ташқи саҳнабоплик кўрсаткичлари (юзи, қомати, гавда тузилиши в.ҳ) ҳамда касбга лаёқати (оёқ очилиши, кўтариш, қадам ташлаш, сакраш, эгилувчанлик)

II   тур – тиббий кўрикдан ўтиш (аcосий диққат гавда, қўл, оёқ склетларининг тузилиши, мушаклар бақувватлилиги, асаб, юрак, ўпка, кўриш аъзоларининг соғломлиги).

III  тур – мусиқа қобилиятлари (бунда ўқувчиларнинг рақсга, мусиқа ва ритмни ҳис қилишлари аниқланади), ҳамда ўқувчиларнинг умумтаълим фанларидан билим даражаларини аниқлаш учун она тили ва математика фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Дастлабки турдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар кейинги турга қўйиладилар. Барча синовлар якуни бўйича қабул ҳайъати аъзолари Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб – интернатига ўқувчиларни қабул қилиш масаласини кўриб чиқади.

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб – интернатига кириш учун хужжатлар 26 майдан 1 июнгача қабул қилинади.

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб – интернатида ижодий синовлар 1-5 июн кунлари ўтказилади.

Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган мактаб – интернати битирувчиларига қонун хужжатларида белгиланган тартибда (9- синф битирувчиларига давлат намунасидаги шаҳодатнома) 11- синф битирувчиларига ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб – интернатига ўқувчилар сафига қабул қилиш Олий мактаб ректори буйруғи билан расмийлаштирилади. Вилоятлардан келган ўқувчилар турар жой  билан таъминланадилар.

Қўшимча маълумотларни тел. 256-24-36, 256-37-13  ҳамда Электрон манзил   www. mrxom.uz сайт орқали олишингиз мумкин.

Олий мактаб манзили: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31-уй.Метронинг “Космонавтлар” бекати, 140 автобус ва 67-маршрут таксининг “Хореография олий мактаби” бекати.

                                                                                                                              Қабул комиссияси