Магистратурада “Санъат назарияси ва тарихи” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрловчи олий таълим муассасанинг асосий таълим дастури асосида амалга оширилади, унинг назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга «магистр» малакаси (даражаси) ҳамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий ҳужжат(лар) берилади.

      5А150203 Санъат назарияси ва тарихи (хореография ) мутахассислигининг мақсад ва вазифалари

Санъат назарияси ва тарихи  (хореография бўйича) мутахассислиги асосида магистрлар касбий фаолиятининг объектлари – илмий тадқиқот институтлари, маданий-маърифий муассасалар, нашриётларининг бадиий тахририятлари, телевидение, умумхалқ байрамлари, фестиваллар, универсиадалар ўтказиш марказлари ҳисобланади.

Магистр касбий фаолиятининг турлари

– танланган мутахассислик бўйича мустақил ижодий, илмий-тадқиқот,  илмий-педагогик бошқарув ва касбий фаолият кўрсатиши;

– магистрлик тайёргарлигига мос тарзда мутахассислиги бўйича аспирантурада ОТМдан кейинги таълимни олиши;

– кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида қўшимча касбий таълим олиши;

– олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида махсус фанлар бўйича ўқитувчилик фаолиятини бажариши;

– давлат ва нодавлат олий ва ўрта махсус, касбий таълим муассасаларида дарс бера олиш фаолиятини бажариш;

– Меъёрий-услубий фаолият;

– Консалтинг фаолияти кабиларни ўз ичига олади.

Магистр тайёрланадиган касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим муассасаси томонидан аниқланади.

  

Магистрлар касбий фаолиятининг вазифалари

  Санъат назарияси ва тарихи (хореография) мутахассислиги бўйича магистр таълим дастурини ўзлаштириш натижасида касбий тайёргарликнинг асосий турлари ва ихтисослигига мос қуйидаги касбий вазифалар белгиланади:

ОЎМКҲТ тизимида педагогик фаолият:

  • ўқув фанларини ўқитиш методикасини эгаллаган бўлиш;
  • электрон ўқитиш методларини эгаллаган бўлиш;
  • ОЎМКҲТ тизимининг мос ўқув муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича назарий машғулотларни ўтказиш;
  • ОЎМКҲТ тизимининг мос ўқув муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш;
  • замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиб презентацион ўқув машғулотларини ўтказиш;
  • ўқитилаётган фанлар бўйича дарсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув- услубий ҳужжатларни шакллантириш ва тузиш;
  • ўқитилаётган фан бўйича машғулотларни ўтказиш учун ўқитишнинг видео техник воситаларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш;
  • мустақил таълим ва ижодий қидирув натижасида ўқитилаётган фан ҳамда педагогик фаолият соҳасидаги турли усуллар, воситалар ва шакллар жабҳаларида ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш..

Илмий-тадқиқот, бадиий фаолияти:

  • касбий фаолият соҳасининг ихтисослигига мос янги илмий ва ижодий натижалар, илмий, ижодий адабиётлар ёки илмий-тадқиқот лойиҳаларини ўрганиш;
  • мустақил равишда танланган соҳа муаммоларини ўрганиш бўйича мустақил илмий-тадқиқотчилик ишлари олиб бориш, манбаларини ўрганиш;
  • хореография (рақс), халқ ижодиёти, манбалар;
  • хореография педагогикаси, томошавий санъат сохаси ва менежменти;
  • Хореография (рақс) назарияси ва тарихи соҳаси бўйича амалий масалаларини ечиш учун янги технологиялар ва дастурлар пакетларини қўллаш;
  • илмий-тадқиқот лойиҳалари мавзуси бўйича конференцияларда маърузалар қилиш;
  • намунавий ўқув методикалари ва бошқалар бўйича экспериментал тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов бериш;
  • ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий обзорларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва библиографияларни тузиш;
  • илмий семинарлар, илмий-техникавий конференциялар ишида иштирок этиш;
  • илмий ва ижодий мавзуларга мос журналларга мақолалар тайёрлаш.

Бадиий ижод  фаолияти:

  • Замонавий жаҳон ва мамлакатимиз хореография (рақс) соҳасида ҳодиса ва анъаналарни ёритиш;
  • Рақсшунослик бўйича илмий- услубий дарсликлар, қўлланмалар, асарлар яратиш;
  • Хореография назарияси ва тарихи соҳасида мустақил ижодий фаолият кўрсатиш.

Лойиҳавий-технологик фаолият:

– Хореография  назарияси ва тарихи соҳаси бўйича ахамиятга эга   илмий оммабоп монографиялар,  буклетлар нашрга тайёрлаш;

  • Тарғибот, рекламага оид ишлар олиб бориш;
  • лойиҳавий ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий-бошқарув фаолияти:

  • Опера ва балет театри, мусиқий театрлар, эстрада, филармония ижодий уюшмаларнинг марказий вилоят бўлинмаларида, маданият вазирлиги ва бошқа муассасаларда раҳбарлик;
  • лойиҳаларни бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;
  • замонавий ахборот технологиялари тизимини яратиш ва уларнинг эксплуатацияси билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш усуллари ва механизмларини ишлаб чиқиш;

Меъёрий-методик фаолият:

  • очиқ тизимлар тамойиллари асосида замонавий ахборот технологияларининг корпоратив инфраструктурасини ривожлантиришда корпоратив техникавий сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • таълим соҳасида давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Консалтинг фаолияти:

  • Театрларда, эстрада, концерт муассасаларида рекламани тарғибот ишларини ташкил этиш учун ажратиладиган сарф-харажатлар сметасини туза олиши, санъат, тарихий, маданий асарлар савдоси маркетинги ва менежментини ташкил этиши ва олиб бориши;
  • Хореография назарияси ва тарихи соҳасида мутахассисликлар бўйича мавжуд ҳолатнинг таҳлилий шарҳини ишлаб чиқиш;
  • Хореография назарияси ва тарихи соҳасида магистр тайёрлаш ихтисослигига мос бўлган мавзулардаги лойиҳаларни экспертиза қилиш бўйича эксперт гуруҳларида иштирокчи сифатида қатнашиш;
  • тайёргарлик ихтисослигига мос мавзу бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш.
  • касбий этика тамойилларига риоя қилиш.

  Таълимни давом эттириш имкониятлари

Магистр уч йилдан кам бўлмаган муддатда олий таълим муассасаларида ҳамда Фанлар академиясининг тармоқ илмий-тадқиқот институтларида стажер-тадқиқотчи-изланувчи ва тадқиқотчи-изланувчи сифатида илмий-тадқиқот ишларини давом эттириши мумкин.

Магистрнинг тайёргарлик даражаси

 Санъат назарияси ва тарихи (хореография) мутахассислиги бўйича магистр қуйидаги умумий малакавий компетенцияларни эгаллаган бўлиши керак:

а) умумий малакавий компетенциялар:

  • интеллектуал, маданий, маънавий, жисмоний ва касбий ўз-ўзини ривожлантириш ва такомиллаштириш қобилиятига эга бўлиши ва бу қобилиятни амалда қўллай билиши;
  • маданий мерос ва хореография анъаналарига ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиши, ижтимоий ва маданий фарқларни бағрикенглик билан қабул қилиши;
  • тарихий жараённи юритувчи кучларни ва унинг қонуниятларини тушуниши; тарихий жараёнда, жамиятнинг сиёсий тузилмасида инсоннинг ўрнини тушуниши;
  • ўзининг шахсий дунёқараши орқали ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммоларни тушуниши ва уларни таҳлил қилиши;
  • ўз фаолиятида меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдалана билиши;
  • ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар ва мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда мақсадга эришишда қатъият кўрсатиши;
  • Санъат назарияси ва тарихи соҳасида хореография, рақс санъати чуқур назарий ва амалий билимлардан фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши;
  • Хореография тарихи ва назарияси соҳасида замонавий ахборот технологиялари ёрдамида мустақил равишда янги билим ва амалий кўникмаларни мустақил равишда эгаллаш ва улардан амалий фаолиятда фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши;
  • янги ғояларни яратиш ва илмий-тадқиқот ишларини мустақил олиб бориш қобилиятига ҳамда илмий жамоада ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;

ўзининг интеллектуал ва умуммаданий даражасини такомиллаштириш қобилиятига эга бўлиши ва ўз шахсининг маънавий ва жисмоний такомиллашишига эришиши;

  • фаолиятнинг ижодий, илмий, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларида фаол иштирок этиш қобилиятига эга бўлиш;
  • иш бўйича мулоқотда бўлиш воситаси сифатида хорижий тиллардан бирини эркин эгаллаган бўлиши;
  • фикрлаш маданиятини эгаллаган бўлиши, оғзаки ва ёзма нутқини аргументланган ҳолда аниқ баён қилиш қобилиятига эга бўлиши;
  • эгалланган тажрибани танқидий кўриб чиқиш қобилияти, зарур бўлганда ўз касбий фаолиятининг тури ва характерини ўзгартириши;
  • ҳаёт фаолияти хавфсизлиги шароитларини умумий баҳолашга қобил бўлиши;
  • касбий фаолиятда табиий-илмий фанларнинг асосий қонунларидан фойдаланиш, математик таҳлил ва моделлаш, назарий ва экспериментал тадқиқот методларини қўллаш қобилиятига эга бўлиши;
  • бугунги замонавий ахборот технологиялари даврида жамиятнинг ривожланишиидаги ахборот технологияларининг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш, бу жараёнда вужудга келадиган хавф ва таҳдидларни англаш, информацион хавфсизликнинг асосий талабларига, жумладан давлат сирини ҳимоя қилиш талабларига, риоя қилиш қобилиятига эга бўлиши;
  • интернет тармоғидан ахборотларни олиш, сақлаш, қайта ишлашнинг асосий методлари, усуллари ва воситаларига эга бўлиши, ахборотни бошқариш воситаси сифатида компьютер билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
  • глобал компьютер тармоқларида маълумотлар билан ишлаш қобилиятига эга бўлиши;
  • сўзлашувдан кам бўлмаган даражада битта хорижий тилни эгаллаган бўлиши;
  • бўлиши мумкин бўлган авария, ҳалокат, табиий офатлар оқибатлари-дан ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолини ҳимоя қилишнинг асосий методларига эга бўлиши;
  • мустақил равишда жисмоний тарбия ва соғлиқни мустаҳкамлашдан методик тўғри фойдаланиш воситаларини, тўлақонли ижтимоий ва касбий фаолиятни таъминлаш учун жисмоний тайёргарликнинг керакли даражасини эгаллаган бўлиши керак.

б) касбий компетенциялар, жумладан:

ОЎМКҲТ тизимида педагогик фаолиятда:

  • ОЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича назарий машғулотларни ўтказиш қобилиятига эга бўлиши;
  • ОЎМКҲТ тизимининг мос ўқув муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини, жумладан, ўтказиш қобилиятига эга бўлиши;
  • ўқув фанларини ўқитиш методикасини эгаллаган бўлиши;
  • замонавий информацион ва педагогик технологиялардан фойдаланиб ностандарт ўқув машғулотларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш қобилиятига эга бўлиши;
  • ўқитилаётган фанлар бўйича дарсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув-методик ҳужжатларни шакллантириш ва тузиш қобилиятига эга бўлиши;
  • ўқитилаётган фан бўйича машғулотларни ўтказиш учун ўқитишнинг техник воситаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг эксплуатацияси қобилиятига эга бўлиши;
  • мустақил таълим ва ижодий қидирув натижасида ўқитилаётган фан ҳамда педагогик фаолият соҳасидаги методлар, воситалар ва шакллар жабҳаларида ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш қобилиятига эга бўлиши;
  • электрон (e-learning) ва мобил (m-learning) ўқитиш учун ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш қобилиятига эга бўлиши керак.

Илмий-тадқиқот фаолиятида:

  • илмий-тадқиқотларни ўтказиш ва янги илмий ҳамда амалий натижаларни олиш қобилиятига эга бўлиши;
  • ечилаётган илмий муаммолар ва топшириқларнинг концептуал ва назарий моделларини ишлаб чиқиш қобилиятига эга бўлиши керак.

Бадиий танқидчилик, санъатшунослик ижодий фаолиятида:

  • Санъат назарияси ва тарихи, хореография, рақс санъати сохасида юксак савиядаги санъат асарларини тахлил этиб, иллюстрацияларга бой монографиялар, алъбомлар, буклетлар нашр этиш;
  • Санъат назарияси ва тарихи соҳаси асарларининг функционал жиҳатдан қулай, техник – иқтисодий жиҳатдан асосланган юксак бадиий – эстетик кўринишга эга бўлган шаклларини ярата олиш қобилиятига эга бўлиши керак.
  • Танқидчилик фаолияти жанрларини турли шаклларида адабий матни ва сценарий, либреттони яратиш қобилиятига эга бўлиш;
  • Адабий-тарихий фаолият, хореография ва рақс санъатини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари, маърузалар қилиш малакасига эга бўлиш;
  • Театрни адабиёт бўлимида асосий иш шаклларни, хореография санъатини назарий асосларини, рақс мактабларининг тикланиши, ривожланиши, рақс санъати тарихи саналарини, ўзбек хореография санъати тарихи бадиий услублар анъанаси, трансформацияси нуқтаи назаридан билиш;
  • Хореографик (рақс) санъати асарларини тахлил этишни билиш;
  • Воқеликни бадиий-хиссий идрок этишга, сиймовий (образли) тафаккур эта билишга эга бўлиш;

Лойиҳавий-технологик фаолиятда:

  • илмий, ижодий ва лойиҳавий-технологик фаолият муаммоларини чуқур таҳлил қилиш, масалаларни қўйиш ва асослаш қобилиятига эга бўлиши;
  • Санъат назарияси ва хореография, рақс санъати амалиётида дунё миқёсидаги замонавий йўналишлар бўйича лойиҳалаш, технологик жараёнларини ишлаб чиқиш қобилиятига эга бўлиши;
  • Санъат назарияси ва хореография, миллий рақс санъати соҳаси ривожланишини башорат қилиш тадбиқ қилиш;
  • илмий-амалий лойиҳалар бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш қобилиятларига эга бўлиши керак.

Ташкилий-бошқарув фаолиятда:

-лойиҳаларни бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш, бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни таҳлил қилиш, лойиҳа командасини бошқариш қобилиятига эга бўлиши;

  • Хореография ва рақс санъати амалиёти бадиий асарлари концерт дастурлари тарғиботини олиб бориши, ижодий уюшмаларини ва мусиқали театрларни режаларига асосан фестиваллар ва гастрол сафарлар ўтказиши;
  • e-learning ва m-learning технологиялари асосида корпоратив ўқитишни ташкил қилиш ва корпоратив маълумотлар базасини ривожлантириш қобилиятига эга бўлиши керак.

Меъёрий-методик фаолиятда:

– илмий-амалий лойиҳалар бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш қобилиятига эга бўлиши керак.

Консалтинг фаолиятда:

  • Хореография, миллий рақс санъати тарихи ва назарияси соҳасида мавжуд ҳолатнинг аналитик обзорларини ишлаб чиқиш қобилиятига эга бўлиши керак.

 Магистр:

  • Ўзбекистон хореография санъати тарихи ва хуқуқий – меъёрий асослари;
  • Рақс мактаблари, замонавий хореография бадиий услубларини ўзига хослиги;
  • Санъат назарияси ва тарихи бўйича илмий-ижодий ва техникавий муаммолари ва ривожининг истиқболи ҳамда уларнинг турдош соҳалар билан ўзаро алоқаси;
  • Санъат назарияси ва тарихи соҳасига хос асосий объектлар ва жараёнлар, уларни илмий тадқиқ қилиш усуллари;
  • Санъат назарияси ва тарихи соҳасига қўйиладиган илмий-ижодий талаблар, уларни амалга оширишнинг воситалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
  • санъат назарияси ва тарихини;
  • санъат маркетинги ва менежменти;
  • санъат педагогикаси;
  • санъат ва туризм фаолиятининг ўзига хослигини;
  • санъат назарияси ва тарихини лойиҳалаш назарияси асослари ва усулларини;
  • лойиҳалашнинг асосий босқичларини;
  • лойиҳалашда ижодий концепцияни;
  • бадиий ижод таҳлилида гипотетик-дедуктив метод;
  • илмий, бадиий ижодий фаразлар ва назарияларни текшириш, тасдиқлаш ва рад этиш методлари;
  • адабий – бадиий оқимлар, санъат турлари ва жанрларининг тасвир методлари;
  • илмий – бадиий ижод методологияси;
  • ижодий тадқиқот натижаларини қайта ишлаш методлари;
  • санъат назарияси ва тарихини тадқиқот қилиш ва фойдаланиш замонавий усулларини;
  • Ўзбекистон санъатшунослигининг жаҳон маданияти тарихидаги ўрнини;
  • санъат назарияси ва тарихини яратишда архив материаллари ва кутубхона маълумотларидан фойдаланиш (этнография, халқ анъаналари, урф-одатлар, костюм ва бошқалар) ларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
  • санъат фондларида иш юритиш;
  • санъат назарияси ва тарихи соҳасида бадиий тизимлар ва ижодий манбаалар билан ишлаш;
  • замонавий хореография ҳақида материаллар ва технологиялар топиш тажрибаларига эга бўлиши керак.

Магистр ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва ушбу мутахассислик бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.