Ушбу 5А151301 – Хореография санъати ва хореография (турлари бўйича)  мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш 5151300 – Хореография бакалавриат таълим йўналиши негизида ташкил этилиб, олий таълимнинг асосий таълим дастурини амалга оширади. Ўқув режасида белгиланган фанлар бўйича назарий ва амалий машғулотларни тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган талабаларга «магистр» малакаси (даражаси) хамда олий маълумот тўғрисидаги расмий хужжат берилади.

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларни доимий равишда такомиллашувга интиладиган, мавжуд рақс мактабларининг ўзига хосликларини ва бу йўналишда ихтисослик бўйича билим, малака, кўникма ва услубга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

Фаннинг вазифаси – саҳнавий рақс, балет рақси концепциясини унинг спектаклдаги ва ижродаги вазифаси билан бирга ўзаро алоқада эгаллаш, жанр, характер, ифодавий воситалар орқали концепцияни англатувчи воситаларга ўргатишдан иборат.

“Хореография санъати ва хореография” (турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчи абитуриентларнинг билим, малака ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар:

  • олий ва ўрта махсус муассасаларида ихтисослик фанларининг ўқитишни асосий тамойиллари ва хусусиятлари;
  • дарсларни асосий ўқитиш шакли  ва услублари ҳамда уларниг самарадорлигини ошириш;
  • талабаларнинг махсус фанлар бўйича ўз устида ишлаш ва мустақил ишларини ташкил этишнинг шакли ва услублари;
  • талаба ва ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини фаоллаштириш услублари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
  • мутахассислик фанларини ўқитиш тамойилларини;
  • ўқув жараёнида дарсларни самарали ўтилишига малакавий усулларни ташкил этишни;
  • турли дарсларни фаол шаклларда ўтказиш ва назорат қилишни (маъруза, семинар, амалий, тест ва бошқалар) билиши ва улардан фойдалана олиши;
  • турли шаклдаги  дарсларни (семинар, амалий, якка тартибдаги в.ҳ.) ўтказиш бўйича;
  • талабаларнинг мустақил таълим олишлари бўйича тушунчаларга эга бўлиши;
  • курс ишларини бажариш бўйича;
  • ўқитишнинг техник воситалари ва компьютер техникаларидан ўқув жараёнида қўллаш;
  • махсус фанлардан аниқ ўқув-услубий материлларни ишлаб чиқиш бўйича тажриба ва кўникмаларга эга бўлиши керак.